Янгиликлар

not found

Ўзбекистонлик талабалар фармацевтика бўйича халқаро олимпиадада 1-ўринни эгаллашди

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабалари жорий йил 27–28 ноябрь кунлари Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида ўтказилган нуфузли халқаро фан олимпиадасида фахрли 1-ўринни қўлга киритишди. Олимпиада Осиё Фанлар академияси академиги, Халқаро фанлар академиясининг Озарбайжон бўлими академиги, фармацевтика фанлари доктори, профессор Баян Сагиндикова таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилди. Ушбу олимпиадада Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан келган кучли талабалардан иборат 9 та жамоа иштирок этиб, уларни ичида ўзбекистонлик талабалар гуруҳи 1-ўринни эгаллагани қувонарли албатта. Яна бир жиҳати ушбу олимпиадада Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти иқтидорли талабалари: - Йўлдошев Отабек – 4-босқич - Холмуҳамедова Нигина – 4-босқич - Юсуфжонов Абдурашид – 4-босқич - Қувватова Заринабону – 5-босқич - Мамажонов Нуриддин – 5-босқич илк бор иштирок этишларига қарамай институт шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Олимпиада 4 турдан иборат бўлиб, унда 5 та мутахассислик фанлари фармакология, фармакогнозия, фарматсевтик кимё, фармация менежменти ва иқтисодиёти ва фармацевтика технологиясидан оғзаки ва ёзма тест синовлари ўтказилди. ‘‘Саволлар ўзига яраша қийин бўлди, лекин ютишимизни билар эдим. Чунки мен ўз жамоамга ишонган эдим. Ҳар бир иштирокчи ўзига яраша кучли билим эгалари – дейди жамоа сардори Абдурашид Юсуфжонов. Талабаларни, ёш фармацевтларни ушбу беқиёс ғалаба билан самимий муборакбод этамиз.

  • 5 Декабрь, 11:00
  • Батафсил
not found

Аэропорт ва вокзалда чет элдан қайтганлар учун ОИВ экспресс-тест автоматлари ўрнатилади

Йил якунигача Тошкент халқаро аэропорти ва марказий темирйўл вокзалида хориждан қайтганлар учун ОИВга бепул экспресс-тест берувчи тестоматлар ўрнатилади. Сўлак орқали ОИВни аниқловчи тестлар бепул бўлиб, уни топшириш мажбурий бўлмайди. Бу ҳақда ОИТСга қарши курашиш маркази директори Баҳром Игамбердиев Газетага маълум қилди. Марказ директорининг сўзларига кўра, охирги йилларда ОИВга чалинаётганларнинг 30−35 фоизини 3 ой ва ундан кўп муддатда хорижда бўлиб қайтган фуқаролар ташкил этмоқда. Шу сабабли ҳам бепул экспресс-тестлар мазкур қатлам учун йўлга қўйиляпти. «Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, кўпроқ хориждан қайтган фуқароларни текширишимиз керак. Профилактик чора-тадбирлар, тарғибот ишларига ҳам катта аҳамият қаратганмиз. Жорий йил якунигача халқаро аэропорт ва марказий темирйўл вокзалида махсус тестоматлар ўрнатилиши режалаштирилган. Мазкур пилот лойиҳа доирасида чет элдан қайтган фуқаролар ўзини текшириши, яъни сўлак тестларини топшириб, ўз статусини билиб олиши мумкин.Хоҳловчи фуқаролар аэропорт ёки вокзалнинг ўзидаёқ рўйхатдан ўтади. Жараён электрон тарзда бўлиб, бунга кўп вақт кетмайди. Фуқаро сўлак тестини ўзи билан бирга олиб кетиб, уни яшаш жойида амалга оширади, натижаси бўйича бизга маълумот беради. Агар тажриба-синов лойиҳаси ўз самарасини берса, келгусида бундай тестоматларни кўпайтирамиз», — дейди ОИТСга қарши курашиш маркази директори. Марказнинг бўлим мудири Фаррух Ҳамроевнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа бўйича Uzbekistan Airports ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишувга эришилган, яъни қурилмалар ўрнатиш учун аллақачон майдонлар ажратилган. Ҳатто тестоматлар хариди учун буюртма берилиб, маблағ ҳам тўланган. Яқин орада ушбу қурилмалар етиб келиши ва ўрнатилиши кутилмоқда. «Мамлакат ичида яшаётган аҳоли учун ОИТС марказлари, поликлиникаларда ишонч ҳамда аноним хоналари мавжуд. Исталган пайтда кириб, ОИВ учун тест топшириш мумкин. Бироқ чет элдан келаётганлар орасида ОИВ инфекцияси кўп аниқланаётгани боис уларга кўпроқ аҳамият қаратилмоқда. Хориждан қайтган фуқаро ҳеч қачон ОИТС маркази ёки поликлиникага тўғри бормайди. Уларга қулайлик яратиш мақсадида ОИВга эскпресс-тестларни аэропорт ёки вокзалдан олиб кетиш имкониятини тақдим қилмоқчимиз. Бу ҳам самарали профилактик тадбирларнинг бири ҳисобланади», — дейди у. «Тестоматлар хориждан қайтган фуқаролар бевосита тўқнашадиган, уларнинг кўзи тушадиган нуқталарга қўйилади. Қурилманинг ичида махсус қадоқланган пакетда тест бўлади. Одамлар бошланғич экранга тегиниб, қурилманинг сканер жойига паспортини қўяди. Ҳужжат сканерлангач, автомат тест чиқариб беради. Тест қадоқланган ҳолатда бўлиб, уни исталган жойда ишлатса бўлади. Бир одам фақат битта тест олади. Текширувлар барчаси аноним тарзда амалга ошади. Бизга фуқаронинг жинси ва ёши ҳақидаги маълумотлари кўринади, холос», — дейди Фаррух Ҳамроев. Унинг тушунтиришича, тестдан қандай фойдаланиш тўғрисида видео қўлланмалар ҳам тайёрланади, уларни қурилма устидаги QR-код орқали кўриб, тушуниб олиши мумкин бўлади. «Сўлак орқали ОИВни аниқлайдиган мазкур тестга тиббиёт ходими керак бўлмайди. Фуқаро ўзини ўзи текшира олади, бу — жуда оддий жараён», — дейди марказ расмийси. Маълумот учун, Ўзбекистонда 52 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшамоқда. Уларнинг 55 фоизини эркаклар ташкил қилади. ОИТС марказига кўра, йилига 3−4 минг кишида инфекция аниқланяпти, уларнинг аксарияти 30−49 ёш оралиғидаги шахслардир. 

  • 5 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
not found

2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади. Унга қуйидаги асосий йўналишларда эришилган натижалар киритилади: 1️⃣ давлат органларининг HR самарадорлиги;2️⃣ Давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;3️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;4️⃣ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;5️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;6️⃣ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;7️⃣ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар. Рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.

  • 4 Декабрь, 09:13
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech