Компания ютуқлари

  • Республиканинг барча ҳудудларини доимий асосда арзон нархларда юқори сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлайдиган дорихона ташкилотларининг кенг тузилмаси яратилди. 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, барча ҳудудларда дорихоналар ва филиаллар сони 2061 та чакана савдо шохобчаларини ташкил этади, уларнинг 64% қишлоқ жойларда жойлашган бўлиб, бу аҳолини зарур ҳаётий аҳамиятга эга дори-дармонлар билан кафолатли таъминлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишга ёрдам беради.
  • 2004 йилда Ўзбекистон фармацевтика бозорини тадқиқ қилиш, мамлакатда ўз ваколатхоналарига эга бўлмаган ишлаб чиқарувчилар учун дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослашган «Dori Darmon Invest» МЧЖ ташкил этилди.
  • 2005 йилда умумий майдони 2000 кв. м божхона омборига эга бўлган «Дори-Дармон Гарант» МЧЖни ташкил этиш тўғрисида буйруқ имзоланиб, унинг асосида импорт қилинаётган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сақлаш бўйича замонавий хизматлар кўрсатилмоқда. 2012 йилда Ўзбекистонда илк бор автоматлаштирилган сақлаш ва логистика тизимлари қўлланиладиган “Ақлли омбор” концепциясининг кенг кўламли лойиҳаси амалга оширилди.
  • 2007 йилда Ўзбекистонда «Elysee Parfumerie» бренди остида тақдим этилган «Dori Darmon HCP» МЧЖ ташкил этилди. Унинг асосий фаолияти - люкс синфига мансуб   косметика ва парфюмерия воситаларининг чакана савдосини юритишдан иборат.
  • 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини, шунингдек, тиббиёт-профилактика муассасаларини юқори сифатли дори воситалари билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги тадбирлар режасига мувофиқ, ISUZU русумли автомобиллар асосида 14 та “кўчма дорихоналар” ташкил этилди. 2014-йилда қўшимча равишда Chevrolet Damas асосида 50 та кўчма дорихоналар яратилди. Бугунги кунга келиб 119 та ана шундай “кўчма дорихона”лар самарали фаолият кўрсатмоқда.
  • 2010 йилда Самарқанд шаҳрида GMP халқаро стандартларига мувофиқ инъекцион дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида «InegtraDD» МЧЖ корхонаси ташкил этилди. Ривожланган инфратузилмага эга заводнинг умумий майдони 11200,0 кв. м га тенг.
  • 2010 йилда маҳсулотларни сотиш жараёнини максимал равишда оптималлаштириш, товарлар захираларини бошқариш, шунингдек, амалий ва таҳлилий назоратни самарали амалга оширишга имкон берадиган  М-Аптека Плюс дастури жорий этилди.
  • 2011 йилда «DD General Insurance» АЖ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий манфаатларини ишончли суғурта ҳимоясини таъминлашдан иборат. Бугунги кунда компания кўплаб ихтиёрий суғурта турлари бўйича ўзининг салоҳиятли мижозлар базасига эга. 2021 йил натижаларига кўра «Standard and Sensetive Ratings» рейтинг агентлиги томонидан компанияга миллий шкала бўйича тўлов қобилияти ва ишончлилиги бўйича «uzА++» (энг юқори) рейтинги берилди ва “Барқарор” прогнози тайинланиб, бу компаниянинг барча мажбуриятларини ва суғурта полислари эгаларининг талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришидан далолат беради. Келгусида мажбурий тиббий суғурта йўналишини ривожлантириш режалаштирилган.
  • 2013 йилда GMP стандартларига жавоб берадиган (Тегишли ишлаб чиқариш амалиёти), умумий майдони 6500 м2 га тенг марказий омбор қурилди.
  • 2013 йилда Самарқанд шаҳридаги «InegtraDD» МЧЖ негизида халқаро стандартларга (GMP) мувофиқ, йилига 60,0 млн. дан ортиқ ампула ишлаб чиқариш имконини берувчи ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди. 2021 йилда корхонани молиявий соғломлаштириш учун «Integra DD» МЧЖнинг 51% болгариялик инвесторлар – «Манджуков Фарма» компаниясига 2 млн. АҚШ долларига сотилди.  
  • 2013 йилда Сирдарё вилоятида умумий майдони 4740,37 кв. м «Дори-Дармон» АК логистика маркази қурилди. Ушбу марказ дори воситаларини сақлаш, ташиш ва ортиш учун мўлжалланган энг янги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.
  • 2014 йилда омбордаги барча жараёнларни автоматлаштирилган режимда бошқариш, оптималлаштириш ва режалаштиришни таъминлайдиган «Lead WMS» дастурий комплекс учун тўлиқ инитеграциялаштирилган «SCHAFER» конвейер тизими ишга туширилди.
  • Аҳолига компаниянинг пойтахтдаги чакана савдо тармоғида мавжуд бўлган дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва парафармацевтика маҳсулотлари ҳақида туну кун маълумот тақдим этадиган «Дори-Дармон» - 1002 кўп каналли ахборот - маълумот линияси ишга туширилди.
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech