10.11.2025
Бухоролик тиббиёт ходимларига давлат мукофотлари топширилди
Бугун Бухоро вилояти ҳокимлигида соғлиқни сақлаш тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган соҳаси вакилларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган Фармони ижроси доирасида ташкил этилди. Тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов инсон саломатлигини асрашдек улуғ ва масъулиятли вазифани зиммасига олган шифокорлар ва ҳамшираларни, соҳа фахрийларини касб байрами билан табриклаб, уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни беқиёс эканини таъкидлади. Шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги тинмайги меҳнатлари учун барча тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик изҳор этилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими тақдирланганлар қатори “Бухоро дори-дармон” МЧЖ 1-Марказий дорихонаси бўлим бошлиғи Курбанова Мавлуда Разиқовнага “Шуҳрат” медалини тантанали равишда топширди.
Мукофотни қабул қилиб олар экан Мавлуда Қурбанова:
— Бундай юксак эътироф учун аввало давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдираман. Таъкидлашим керакки, бу медаль – нафақат меники, балки жамоамизнинг ютуғи, жамиятимиз раҳбари Дилмурод Ахатов бошчилигида олиб борилаётган самарали меҳнатимизнинг эътирофи деб биламан.
Биз учун инсон саломатлигини асраш — энг олий вазифа. Шу йўлда бор кучимизни беришга, масъулият билан хизмат қилишга ҳамиша тайёрмиз, — деди миннатдорлик ва фахр ҳисси билан.
--------------------------------------------
07.08.2024.
ҚЎШАЛОҚ АЙЁМ
8-март Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси Салихбаева Умида Саидовна Мудофаа вазирлигининг II даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

--------------------------------------------------------
07.03.2023.
8-март Халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси Салихбаева Умида Саидовна Мудофаа вазирлигининг III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

---------------------------------------------------
28.12.2020
«Дори-дармон» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Салихбаева Умида Саидовна Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан I даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Қурбонов Баҳодир Низомович томонидан эл-юрт саломатлиги ва қолаверса, мудофаа вазирлиги тизимини сифатли дори воситалари билан таъминлаш борасидаги камтарона ва фидойи хизматлари учун “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси Салихбаева Умида Саидовнага “Ватан ҳимояси – мардлар касби” ёзуви ҳамда Мудофаа вазирлиги рамзлари туширилган кўкрак нишон топширди.
-----------------------------------
16.11.2021
Бир гуруҳ ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиғига сазовор бўлди:
- Марказий дорихона мудири Орифхон Боқибоев
- 7-сонли дорихона мудири Тўлқин Ачилов
- Савдо шўъбаси бошлиғининг ўринбосари Динара Калимуллина
Шунингдек, Навоий вилоятида ўтказилган тадбирда "Навоий Дори-Дармон" АЖ бошқарув Раиси Орзиев Ғулом Ризаевичга Навоий вилоят ҳокими Н.Т.Турсунов “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонини топширди.
“Наманган Дори-Дармон” АЖ бошқарув раиси Азизбек Қосимов “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
"Дори-Дармон" АК раҳбарларига “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топширилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан "Дори-Дармон" АКнинг бир нечта ходимлари эсдалик нишони билан тақдирланди