Компания тарихи

20.05.2005

Компания тарихи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 20 майдаги 131-сон Қарорига мувофиқ, “Дори-Дармон” Давлат-акциядорлик ассоциацияси 36,1% давлат улушига эга “Дори-Дармон” Аксиядорлик компаниясига қайта ўзгартирилган.“Дори-Дармон” Акциядорлик компанияси Республика дорихона бошқармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Тошкент шаҳридаги ўқув-ишлаб чиқариш дорихонаси (09.04.1994 йил)

“Дори-Дармон” Давлат-Акциядорлик Ассоциацияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги дорихона муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги 132-сон Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Республика “Фармацевтика” ишлаб чиқариш бирлашмаси 1994 йил 9 апрелдан “Дори-Дармон” Давлат-акциядорлик ассоциациясига қайта ўзгартирилган.

 

01.01.1988

Республика “Фармацевтика” ишлаб чиқариш бирлашмасига қайта ташкил қилиниши

1988 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош дорихона бошқармаси Республика “Фармацевтика” ишлаб чиқариш бирлашмасига қайта ташкил қилинган.

1-сонли дорихонанинг савдо зали (01.01.1984 йил)

Марказий Туман Дорихоналари тармоғининг ташкил қилиниши

1984 йилда Марказий туман дорихоналари тармоғи, шу жумладан Тошкент шаҳрида 9 та дорихона ташкил қилинди. 1987 йилда Республикада 1995 та хўжалик ҳисобидаги дорихона, шу жумладан 1333 та дорихона қишлоқ жойларида ва 6477 та дорихона филиали фаолият юритган. Даволаш-профилактика муассасаларида 445 та шифохона ичида жойлашган дорихоналар мавжуд бўлган.

1979 йилда Тошкентда илк бора болалар дорихонаси очилди (01.01.1981 йил)

1980 йиллар бошланиши

1981 йилнинг бошига келиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош дорихона бошқармаси тизимида 1500 та дорихона (улардан 1016 та дорихона қишлоқ жойларида), 3434 та дорихона пункти (улардан 217 таси – биринчи гуруҳли), 25 та дорихона дўкони, 14 та дорихона омбори ва 14 та назорат-таҳлил лабораторияси мавжуд эди.

Дорихона тармоғини янада ривожлантириш ва аҳолига дори-дармонли ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашнинг ҳал қилувчи омилларидан бири унинг фармацевтика соҳасидаги мутахассис ходимлар билан етарли даражада та’минланишидан иборат бўлди. Хусусан, 1958 йилда республика дорихона тармоғида 1490 нафар фармацевтика мутахассиси (улардан 553 нафар мутахассис фармацевтика соҳаси бўйича олий ма’лумотга эга), 1981 йилда – 3150 нафар дорихона ходими (провизор) (фармацевтика соҳаси бўйича олий ма’лумотга эга мутахассислар) ва 2970 нафар дорихонада дори тайёрловчи (фармацевт) (ўрта-махсус билимга эга мутахассислар) ишлаган.

122-сонли дорихона. 1981 йилда Қорасув даҳасида ташкил этилган.

«Ўз касбининг устаси» танлови

Тошкент шаҳридаги 712-сонли дорихона.

Марказий шаҳар дорихонаси (01.04.1971 йил)

Янги дорихоналарнинг қурилиши

Янги дорихоналар асосан намунали лойиҳалар бўйича қурилган. 1971 йилдан 1977 йилгача бўлган даврда 140 тадан ортиқ намунали дорихона қурилган ва 130 та дорихона янги қулай ва шинам биноларга кўчириб ўтказилган.

1978 йил июнда Тошкент шаҳрида Марказий шаҳар ўқув-ишлаб чиқариш дорихонаси очилди.

7-сонли дорихонанинг савдо зали. Дорихона 1923 йилда ташкил этилган, 1981 йилда эса янги бинога кўчирилган.

Марказий шаҳар дорихонасининг савдо зали.

Зилзилагача даврда Тошкент шаҳридаги 1-сонли дорихонанинг рецептура зали. 1-сонли дорихонанинг холли. 01.05.1945 йил.

Оғир вақтларда аҳолини қуллаб қувватланилиши

Уруш йилларида Ўзбекистон дорихона тизими олдига янги мас’улиятли вазифалар қўйилиб, республика дорихона ходимлари уларни муносиб равишда уддаладилар. Ўзбекистон Бош дорихона бошқармаси, биринчи навбатда, кўчма ҳарбий шифохоналар (евакогоспиталлар), болалар даволаш муассасалари ва мудофаа аҳамиятига молик саноат корхоналари тиббий-санитария қисмларининг дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжларини қондирди.

Урушдан кейинги даврда дорихона тармоғини янада жадал ривожлантириш ишлари давом эттирилди, дорихона муассасалари ишларини ташкил қилиш ҳамда саноат корхоналари ишчиларини ва қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини дори-дармон билан та’минлаш такомиллаштирилди. 1959–1975 йиллар мобайнида Республикада 888 та янги дорихона очилиб, улардан 652 таси қишлоқ жойларида фаолият юритган.

10-сонли дорихонанинг ташқи кўриниши. 26.10.1924 йилда ташкил этилган. 1952 йилда янги бинога кўчирилган. 01.12.1940 йил.

ЎзБДБ улгурчи ва чакана тармоғининг кенгайиши

1940 йил охирига келиб, Ўзбекистон Бош дорихона бошқармаси тизимида 172 та дорихона, 398 та дорихона пункти, 20 та дорихона дўкони, 76 та дорихона киоскаси, 5 та дорихона омбори, 6 та назорат-таҳлил лабораторияси ва битта гален-қадоқлаш лабораторияси фаолият юритган

Ўзбекистон Бош дорихоналар бошқармаси Лекраспромхозининг дори хом-ашёси ишлаб чиқариш сехининг лойиҳаси. 01.11.1938 йил.

Бош Дорихона Бошқармасига қайта ташкил этилиши

Дорихона тармоғининг кенгайтирилиши туфайли, 1938 йил ноябрда Ўзбекистон Дорихона бошқармаси Ўзбекистон Бош дорихона бошқармасига қайта ташкил қилинди.

7-сонли дорихонасининг савдо зали. 1923 йилда ташкил этилган. 1981 йилда эса янги бинога кўчирилган. 01.08.1922 йил.

Дорихона Бошқармаси ташкил топиши

1922 йил 1 августда Тошкент шаҳрида Туркистон АССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссариати қошида дорихона бошқармаси ташкил қилинган эди.

Ма’лумки, 1924 йил 27 октябрда Ўзбекистон ССР ташкил топди. 1925 йил февралда эса Соғлиқни сақлаш халқ комиссариати қошида Дорихона бошқармаси очилиб, унинг тасарруф доираси 34 та хўжалик ҳисобидаги дорихонани, марказий дорихона омборини, назорат-таҳлил лабораторияси ва гален-қадоқлаш лабораториясини ўз ичига олди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech