16:50 (07.12.2022)

3760

МУКОФОТ МУБОРАК

Хуш хабарлар давом этмоқда. Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллик байрами арафасида бир гуруҳ соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири А.А.Абдухакимов самарали меҳнати, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшгани учун “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси Салихбаева Умида Саидовна ҳамда Бошқарув раисининг ўринбосари Камилов Абдуғани Абдунабиевичларга “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топширди.

Эл-юрт саломатлиги йўлидаги фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб, юксак мукофотга сазовор бўлган Салихбаева Умида Саидовнани ҳамда Камилов Абдуғани Абдунабиевичларни самимий муборакбод этамиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech