16:00 (05.09.2025)

56

Нима учун болалар боғчада тез-тез касал бўлишади

Кузда кўплаб ота-оналар болаларини биринчи марта болалар боғчасига беришади. Бу орқали улар иш фаолияти учун кўпроқ вақтга эга бўлишни исташади. Бироқ, ҳеч қанча ўтмай болаларда шамоллаш ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) ҳолатлари учрай бошлайди.

Тиббиёт фанлари номзоди Валерий Литвиновнинг таъкидлашича, болалар боғчасида тез-тез касал бўлишининг асосий сабаблари — янги муҳитга мослашишдаги стресс ва нотаниш микроблар билан биринчи марта тўқнаш келишbдир.

Унинг сўзларига кўра, боланинг атроф-муҳити кескин ўзгарганда юзага келадиган психоэмоционал зўриқиш кўпинча жисмоний симптомлар орқали намоён бўлади. Шу билан бирга, янги вирус ва бактериялар билан тўқнашув бола организмида иммун хотира шаклланиши жараёнини бошлайди. Бу жараён ота-оналар учун хавотирли туюлса-да, у бола ўсишининг табиий қисмидир.

Агар бола касалликларни енгил формада ўтказаётган бўлса, тўлиқ соғайгандан сўнг боғчага боришни давом эттириши тавсия этилади. Чунки боғчадан узоқ вақт узилиш адаптация жараёнини янада чўзиб юбориши мумкин. Бироқ касаллик асоратлар билан кечаётган ва узоқ даволанишни талаб этаётган бўлса, албатта, болани болалар шифокори ёки иммунолог мутахассисига кўрсатиш лозим.

Мутахассиснинг таъкидлашича, баъзи кенг тарқалган "халқона усуллар" — масалан, хоналарга саримсоқ қўйиш ёки оксалин мази суртиш — нафақат самарасиз, балки болаларда аллергия ёки нафас олиш муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Энг хавфсиз ва самарали йўл — бу вакцина олиш. Бу орқали бола инфекцияни енгил формада ўтказиши ёки умуман хасталанмаслиги мумкин.

Тадқиқотчининг таъкидлашича, болалар боғчаси нафақат тиббий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Боғча болаларда жамоада мулоқот қилиш, дўстлашиш ва биргаликда фаолият юритиш каби кўникмаларни шакллантиради. Агар бола соғлиғи туфайли боғчага бора олмаса, буни ўзга шароитларда — масалан, тенгдошлари билан бирга ўйинлар, тўгароклар ёки оилавий тадбирлар орқали — тўлдириш жуда муҳим. Акс ҳолда, боланинг келгусида янги жамоаларга мослашиши қийин кечиши мумкин ва унинг иммун тизими инфекцияларга оғирроқ жавоб қайтариши эҳтимоли ортади. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech