Янгиликлар

not found

Ўзбекистон ва Швеция соғлиқни сақлаш ва фармакология соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон – Швеция: онкологик ёрдам соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди. Мазкур тадбир IV Халқаро фармацевтика форуми доирасида гибрид форматда ўтказилган тадбир Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси ва Тошкентдаги Швеция Савдо ва инвестициялар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган. Тадбирда икки мамлакатнинг етакчи эксперт ва мутахассислари, жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Oʻzfarmsanoat» уюшмаси, Каролина институти, Швеция дори-дармон агентлиги, «AstraZeneca», «Vision Zero Cancer» ва бошқа компаниялар мутасаддилари иштирок этган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров анжуман иштирокчиларига табрик йўллаган. Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар бўйича тақдимот ўтказилган. Муҳокамаларда онкология ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш, даволашнинг инновацион усулларини жорий этиш, скрининг тизимини ривожлантириш ва онкологик ёрдам сифатини ошириш масалаларига эътибор қаратилган. «Ушбу давра суҳбати тиббиёт соҳасида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва онкологик касалликларга чалинган беморлар учун тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш йўлидаги муҳим қадам бўлди», — дейилади хабарда.

  • 10 Июнь, 12:00
  • Батафсил
not found

Кимларга югуриш мумкин эмас ва улар қайси спорт тури билан шуғулланишлари керак?

Югуриш саломатлик ва жисмоний тайёргарликни сақлашнинг энг қулай ва самарали усулларидан биридир. Мунтазам югуриш юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади, вазнни назорат қилишга ёрдам беради, мушакларни мустаҳкамлайди ва мослашувчанликни яхшилайди. Бироқ, юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар бўлган беморлар югуриш билан шуғулланмагани маъқул. Масалан, кардиомиопатия билан оғриган беморлар югурмасликлари керак. Бу юрак деворининг қалинлиги ошадиган, унинг бўшлиғи кенгаядиган ва/ёки юракнинг қон ҳайдаш фаолияти бузилган касалликлардир. Гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушакларининг қалинлашиши) билан оғриган беморлар энг кўп хавф остида. Одатда, чап қоринча маълум миқдордаги қонни аортага ҳайдайди, сўнгра томирлар орқали барча органлар ва тўқималарга киради. Жисмоний машғулотнинг ошиши билан чап қоринча интенсив ишлай бошлайди ва аортага кирадиган қон ҳажми ортади”, - дея тушунтирди шифокор. Шунингдек, югуриш ўткир коронар синдром ёки миокард инфарктини  бошидан ўтказган беморлар учун ҳам мумкин эмас. Бундай касалликларда юрак заиф бўлади. Aгар одам югуришни бошласа, у осонлик билан иккинчи юрак хуружи ёки оғир аритмияни бошидан кечириши мумкин. Бундай беморларга жисмоний фаолликни фақат мутахассиснинг назорати остида секин-аста ошириш тавсия этилади. Яна бир югуриш билан шуғулланиш мумкин бўлмаган беморлар - назоратсиз артериал гипертензиядир. Бу қон босимининг кўтарилиш касаллиги бўлиб, бундай одамларга қон босимини барқарорлаштиришга муваффақ бўлгандагина югуришга рухсат берилади. Юрак нуқсонлари, миокардит, юрак ўтказувчанлиги ва ритмининг бузилиши бўлган беморлар югуришда жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Сўнгги пайтларда юзага келган тромбоз ёки ўпка эмболияси ҳам югуришдан қочиш учун сабабдир. Ўпка эмболияси хавфли ҳолат бўлиб, унда қон ивиши ўпка томирларини тўсиб қўяди ва кислород олишга тўсқинлик қилади. Югуриш ва бошқа интенсив машғулотлар қон томирларнинг қисқаришига олиб келиши мумкин. Буғим касалликлари ва таянч-ҳаракат тизими касалликлари ҳам югуришдан воз кечиш учун сабаб бўлиши мумкин. Aгар тиззалар, оёқ ва умуртқа поғонасидаги кучли оғриқлардан азият чексангиз, яқинда жароҳат олган бўлсангиз югуришдан воз кечинг. Югуриш бўғимлар яллиғланишни кучайтиради. Бундай ҳолатларда сузиш каби енгилроқ жисмоний машғулотлар турини танлаган яхши. Aгар бўғимлар, мушаклар ва лигаментлар доимий равишда оғримаса, югуриш техникаси тўғри бўлса ва поябзал ушбу спорт тури учун махсус танланган бўлса, шуғулланиш мумкин. Яна бир масала, беморнинг таянч-ҳаракат тизими билан боғлиқ жиддий муаммолари бўлса: тўпиқ, тизза, сон бўғимлари, умуртқа поғонаси. Мисол учун, прогрессив остеоартрит, бўғимларнинг яллиғланиш касалликлари, умуртқаларнинг беқарорлиги, диск чурраси, уларнинг ҳолатида, югуриш мушакларнинг шикастланиш хавфини оширади, шунингдек сурункали касалликларнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Нафас олиш касалликлари билан югуриш мумкинми? Нафас олиш касалликларининг оғир шакллари бўлган одамлар учун югуриш тавсия этилмайди, бунда ўпка танани кислород билан тўйинтиролмай қолади. Кучли жисмоний машғулот нафас қисилиши, бош айланиши, қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасининг кескин пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳомиладор аёллар югура оладими? Тиббий тавсияларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳомиладор аёлларга ҳафтасига камида 150 дақиқа аэроб машқлари, жумладан югуриш тавсия этилади. Жисмоний машғулот, жумладан, югуриш кўпчилик ҳомиладор аёллар учун ҳеч қандай қарши кўрсатмалар бўлмаса, хавфсиз ва фойдали бўлиши мумкин. Жисмоний машғулот стресс даражасини пасайтириш ва умумий фаровонликни яхшилашга ёрдам берадиган эндорфин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, югуриш эса ҳомиладорлик пайтида вазн ортишини назорат қилишга ёрдам беради. Албатта югуриш машғулотларини бошлаш ёки давом эттиришдан олдин ҳомиладорлар шифокор билан маслаҳатлашиши муҳимдир. Қандли диабет билан касалланганлар югуриши мумкинми? ЖССТнинг жисмоний фаоллик бўйича тавсиялари мавжуд, унга кўра 17 ёшдан 64 ёшгача бўлган катталар ҳафтасига 150-300 дақиқа ўртача интенсивликдаги кардио ва аэробик жисмоний машғулотларни ўтказиши ёки 75-150 дақиқа кўпроқ интенсив фаолият билан шуғулланиши керак. Бироқ,  диабетга чалинган одамлар глюкоза даражасининг беқарорлигини ҳисобга олишлари керак. Машқ қилиш қанд миқдорига таъсир қилиши мумкин. Паст ва ўрта интенсивликдаги, узоқ давом этадиган аэробик машқлар - масалан, паст тезликда югуриш - гипогликемияга, яъни шакарнинг 3,9 ммол / л дан пастга тушишига олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун оч қоринга югурмаслик, машқдан олдин, машқлар пайтида ва кейин қанд миқдорини текшириб, назорат қилиб бориши керак. Бундан ташқари, диабет кўриш кескинлигининг пасайиши, микроциркуляция бузилиши ва иннервация бузилиши- полиневопатия каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Бу жисмоний фаолиятга таъсир қилади. Югуришни қандай алмаштириш мумкин? Югуришни юриш билан алмаштириш мумкин, масалан скандинавияча услубда таёқларда юриш, сузиш, велосипедда юриш, эллиптик машқлар ёки куч-қувват машқлари. Бироқ, югуришни қайси билан билан алмаштиришни танлаш инсоннинг мақсадларига, соғлиғининг ҳолатига ва мавжуд ресурсларга боғлиқ.

  • 10 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

Европада қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда

Дунёдаги энг юқумли касалликлардан бири қизамиқ Европа Иттифоқи мамлакатларида тарқалмоқда.  Бу ҳақда Euronews хабар берди. 2024 йилда Европа ва Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланиш ҳолати 127 350 тага етиб, 1997 йилдан бери энг юқори кўрсаткични қайд этганди. Соғлиқни сақлаш идоралари яқин ойларда касалланиш ҳолатлари кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази маълумотларига кўра, 2025 йилда Европа Иттифоқи бўйлаб қизамиқ билан касалланишнинг 5,5 мингга яқин ҳолати қайд этилган. Сўнгги бир йил ичида эмланмаган 5 ёшгача бўлган болалар орасида кўплаб ҳолатлар учраган, дейилади агентлик хабарида. Қизамиқ одатда енгил ёки ўртача оғирликдаги касаллик ҳисобланади. Аммо баъзи ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин. Эмлаш орқали касалликдан фориғ бўлиш мумкин.  Европа Иттифоқида қизамиқ билан касалланганларнинг аксарияти Руминияга тўғри келади. Мамлакатда апрель ойи охирида 3605 та касалланиш ҳолати қайд этилган. 3 киши ҳалок бўлган. 2023 йилда аҳолининг атиги 62 фоизи қизамиққа қарши тўлиқ эмланган. Бу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун зарур бўлган 95 фоизлик чегарадан анча паст. 2025 йилнинг шу даврига қадар Францияда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари 526 тани ташкил этди. Бу қисман жорий йилда мамлакатга олиб келинган қизамиқ ҳолатлари сонининг сезиларли даражада кўпайиши билан боғлиқ, дея таъкидланган. Камида 41 та ҳолат Марокашдан олиб кирилган деб қаралмоқда. 2024 йилда эса 26 та ҳолат қайд этилган. 2023 йилда Францияда аҳолининг 93 фоизи тўлиқ эмланган. Аммо халқ орасида эмланмаганлар бўлса, касаллик осонгина тарқалиши мумкин. Нидерландияда 2025 йилнинг дастлабки 4 ойида қизамиқ билан касалланиш бўйича 371 та ҳолат қайд этилган. Марокаш ёки Руминияда қизамиқ билан касалланиб, кейин мамлакатга келган одамлар орасида 20 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Нидерландия соғлиқни сақлаш идоралари, масалан, бошланғич мактаблар ёки болалар муассасаларида қизамиқ инфекциялари кластерлари мавжудлигини, аксарият ҳолатлар 10 ёшгача бўлган болалар орасида кузатилишини билдирган. Нидерландия Европа Иттифоқида 81 фоиз билан қизамиққа қарши эмланишнинг энг паст кўрсаткичига эга. Фақат Руминия ва Кипрда (80 фоиз) қамров даражаси пастроқ.

  • 9 Июнь, 17:44
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech