12:00 (28.10.2025)
76
Саратов олимлари ишлаб чиққан сенсорлар терини тешмасдан, фақат тери юзасидан тер таркибидаги глюкозани аниқлайди. Улар мослашувчан, ҳаво ўтказувчан, аллергия қачирмайди ва доимий кундалик фойдаланишга мос.
Ҳозирги кунда диабетни самарали назорат қилишда қондаги глюкоза даражасини тез-тез ўлчаш талаб этилади. Бунинг учун бармоқни бир неча марта тешиш керак бўлиб, бу беморларда оғриқ ва ноқулайликлар келтириши билан бирга, глюкоза даражасининг кун давомидаги ўзгаришларини тўлиқ акс эттирмаслиги мумкин. Саратов давлат университети олимлари бу муаммони ҳал қилиш мақсадида қон олишсиз мониторинг қилиш технологиясини яратдилар.
Янги ишланма оптик аниқлаш усулига асосланган бўлиб, гигант комбинацион тарқалиш эффекти ёрдамида ишлайди. Бу усулда металл нанозаррачалар молекулалар билан ўзаро таъсири сигнални бир неча марта кучайтиради. Тадқиқотчилар полиакрилонитрилдан тайёрланган ва кумуш нанозаррачалар билан қопланган махсус ҳаво ўтказувчи сенсор материал ишлаб чиқишди. Ушбу сенсор глюкозани аниқлашда кучсиз сигналларни сезувчанлик билан қабул қилади.
Тадқиқот натижаларига кўра, янги усул 1–10 мМ глюкоза концентрацияларини (меъёрдан оғир гипергликемиягача) сув ва сунъий терда юқори аниқликда аниқлай олади. Машинавий ўқитиш алгоритмлари ёрдамида маълумотларни қайта ишлаш 93,8 фоиз аниқликда натижа беришини кўрсатди.
Ҳозирги вақтда бозордаги аксар сенсорлар тери остига жойлаштирилиши талаб этилади, бу эса қон олиш жараёни билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Саратов олимлари ишлаб чиққан сенсорлар эса терини тешмасдан, фақат тери юзасидан тер таркибидаги глюкозани аниқлайди. Улар мослашувчан, ҳаво ўтказувчан, аллергия қачирмайди ва доимий кундалик фойдаланишга мос.
Ушбу технология келажакда фармацевтика бозоридаги глюкозани ўлчаш қурилмалари билан рақобатлаша олади ва у қандли диабет билан яшовчи инсонлар учун ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Беморлар учун бу технология фаол ҳаёт тарзини юритиш ва спорт билан хавфсиз шуғулланиш имконини беради.