13:00 (27.10.2025)
80
Саноат ва ахборот технологиялари даврида болаларнинг электрон қурилмалардан фойдаланиши ортиб бораётгани боис, кўз саломатлигини сақлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Санэпидқўмита болалар ва ўсмирлар учун гаджетдан фойдаланишда қатор муҳим талабларни белгилади. Монитор ва планшетлардан фойдаланишда камида 70 см масофа сақланиши шарт, иш жойларига эътибор қаратилган табиий ёруғлик таъминланиши лозим. Шунингдек, болаларда мунтазам кўз гимнастикасини бажариш одатини шакллантириш тавсия этилади, бу кўз чарчоғини олдини олиш ва кўриш қобилиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ёшга мос гаджетдан фойдаланиш муддатлари қуйидагича белгиланган:
Шу орқали болаларнинг кўз саломатлигини ҳимоя қилиш, электрон қурилмалардан соғлом фойдаланиш одатини шакллантириш ва кўз чарчоғи ва кўриш қобилиятига таъсир қилувчи хавфларни камайтириш мақсад қилинган.