11:32 (24.10.2025)

89

Дорихона ходимлари учун навбатдаги ўқув тренинги ўтказилди

“Dori-Darmon” акциядорлик жамияти ҳамда ҳудудлардаги жамиятларга қарашли дорихоналар ходимлари учун навбатдаги ўқув тренинги ташкил этилди. Тренингда дорихона мудирлари ва ходимлари онлайн ҳамда офлайн форматда иштирок этди.

Бу сафарги тренинг “Karlovy Vary” бренди иштирокида бўлиб ўтди. Тадбир давомида бренд ва маҳсулот ҳақида батафсил маълумот берилиб, иштирокчиларга минерал сувнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидланганидек, "Karlovy Vary" —минерал суви табиий таркибга эга бўлиб, инсон организми учун фойдали 30 дан ортиқ элементларни ўз ичига олади. Улар орасида кальций, магний, калий, натрий ва селен каби моддалар мавжуд бўлиб, организмдаги мувозанатни сақлаш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва ҳазм тизимини яхшилашга ёрдам беради.

Шунингдек, “Karlovy Vary” бренди томонидан дорихоналар ўртасида ўтказилаётган, 30 ноябрга қадар давом этадиган акцияда фаол иштирок этиб, шифобахш сувни кўпроқ тавсия этган ва сотиш бўйича юқори кўрсаткичларга эришган ходимлар аниқланиб, фаоллиги учун тақдирланди.

“Dori-Darmon” АК бундай ўқув тренинглар орқали ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш билан бир қаторда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни давом эттирмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech