12:30 (30.10.2025)

91

Тошкентда «закладчик»лар тармоғи ва яширин нарколаборатория фош этилди

Тошкент шаҳрида 35 миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи моддаларни ишлаб чиқарган нарколаборатория аниқланди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда кучли таъсир қилувчи моддаларни «закладка» усулида тарқатиш билан шуғулланувчи йирик уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг тўрт нафари жиноят устида қўлга олинган.

Дастлаб Учтепа туманида уларнинг икки нафари тўхтатилиб, автомашинаси текширилганида 353 дона «Прегабалин» ва 25 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳнинг яна икки нафар аъзоси қўлга олинган.

Ушбу шахслар вақтинча яшаб келаётган Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида яширин нарколаборатория ташкил этгани аниқланиб, 50 кг «Прегабалин» ва 1200 дона қадоқланган «Прегабалин», 2 кг ва 400 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддалар, 2 литр хомашёлар, 112 000 дона қадоқлаш учун флакон ва капсулалар ва бошқа зарурий ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech