Янгиликлар

not found

Тадбиркорларга субсидиялар тақдим этилишини тизимли мониторинг қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (784-сон, 11.12.2025 й.) билан “Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилишини мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоссиз олинган ва мақсадсиз фойдаланилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда уларни тақдим этадиган ташкилот томонидан тадбиркор эришиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгиланади. ✅ Тадбиркорга субсидиялар ажратилиши “subsidiya.mf.uz” платформаси орқали мониторинг қилинади. Самарадорликни баҳолашда манбалардан қуйидаги кетма-кетликда фойдаланилади: ▪️ тадбиркорнинг молиявий, солиқ ҳисоботлари; ▪️ соҳавий идоралар ёки статистика идоралари маълумотлари; ▪️ қўллаб-қувватлаш чоралари натижалари юзасидан тадбиркор томонидан тақдим этилган маълумотлар.  Самарадорлик ҳар бир тадбиркор учун иқтисодий, молиявий (бюджет) ва ижтимоий мезонлар бўйича алоҳида баҳоланади. Тадбиркорга тақдим этилган субсидиялар қуйидаги ҳолларда қайтарилади: - субсидия шартномаси (битим) бўйича тадбиркор томонидан эришиш лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаганда; - маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилгани аниқланганда; - тадбиркор томонидан тегишли ҳужжатлар ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ва асоссиз олингани ҳолатлари аниқланганда.

  • 15 Декабрь, 12:30
  • Батафсил
not found

“Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичма-босқич тартибини белгилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди

“Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичма-босқич тартибини белгилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра:  1) Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)лари ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилиб, шифокор томонидан дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича электрон рецептлар расмийлаштирилади ва электрон тизимга киритилади; 2) зарур техник имкониятлар мавжуд бўлганда, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари DMED ахборот тизимига бепул уланади ҳамда уларнинг ахборот тизимлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рақамли платформасига интеграция қилинади; 3) “Электрон рецепт” тизими асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиб, бунда алоҳида рўйхатлар ижтимоий хавф ва соҳада юзага келадиган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир босқичда Экспертлар кенгаши томонидан тайёрланади ҳамда тасдиқланади; 4) тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлишини назарда тутувчи биринчи босқич белгиланади; 5) шифокорнинг электрон рецептларни ёзиш бўйича ваколатлари, шу жумладан муайян тиббиёт ташкилотида мавжуд бўлмаган дори воситаларини тайинлаш ва кейинчалик дорихоналар фармацевтлари томонидан ушбу маълумотни тизимга киритишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади; 6) дорихоналарда рецептли дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш (шу жумладан, беморнинг ЖШШИРи орқали) тартиби белгиланади, қолаверса, тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар ва фавқулодда вазиятларда истисно тариқасида қоғоз кўринишидаги рецептларни расмийлаштириш имконияти сақлаб қолинади; 7) бемор ёки унинг вакилида электрон рецепт бўлмаган тақдирда, дорихона фармацевтига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (қоғоз ёки электрон шаклда) асосида ЖШШИРни киритиб, тизим орқали электрон рецепт билан танишиш ва рецепт бўйича дори воситасини бериш ҳуқуқини тақдим этувчи  механизм белгиланади; 8) юртимиз ва чет эл фуқароларининг тиббий ёрдам ва дори воситаларини олиш (шу жумладан шошилинч ҳолатларда) ҳуқуқлари таъминланади, шунингдек, тизимни жорий этиш босқичлари ва дори воситалари рўйхатлари тўғрисида аҳоли расмий манбалар орқали хабардор қилиб борилади; 9) доимий тушунтириш ишлари ва қайта алоқа тизими, шу жумладан кеча-кундуз ишлайдиган 1003 “Сall-марказ”и фаолияти йўлга қўйилиб, у орқали: - ётоқ режимидаги ва сурункали касалликларга чалинган беморларнинг ўз оилавий шифокорига мурожаат қилиши; - оилавий шифокорга (тегишли ҳолларда тор соҳа мутахассисларига) масофадан туриб мурожаат қилган ҳолда электрон рецепт олиши; - кўрсатмалар мавжуд бўлганда, патронаж хизматининг ташкил этилиши ва зарур тиббий хизматлар уйда кўрсатилиши таъминланади; 10) даволовчи шифокорнинг қарорига кўра, сурункали касалликларга чалинган беморларга: – 60 кунгача даволаниш даврида – Халқаро касалликлар таснифига мувофиқ кодланадиган, сурункали касалликларни даволашда тайинланадиган, шунингдек, анаболик фаоллиги билан ажралиб турадиган дори воситалари учун; – 90 кунгача даволаниш даврида - бошқа тайёр дори воситалари учун (реимбурсация доирасида - 30 кунгача) рецептлар ёзишнинг алоҳида тартиби белгиланади. Ушбу ҳолларда электрон рецепт ва тегишли QR-коднинг амал қилиш муддати белгиланган даволаш курси даврига мувофиқ узайтирилади. “Электрон рецепт” тизими, энг аввало, даволаш хавфсизлигини ошириш, дори воситаларини тайинлашда масъулиятни кучайтириш ва уларнинг айланмасини тартибга солишга қаратилган. Ушбу тизим доимий мониторинг асосида фуқаролар ва тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этилмоқда.

  • 15 Декабрь, 10:00
  • Батафсил
not found

ССВ электрон рецептлар тизимини жорий этиш масаласи юзасида қўшимча тушунтириш берди

"Электрон рецепт" тизимини жорий этишдан кўзланган асосий мақсад — даволаш хавфсизлигини ошириш ва беморлар саломатлигини ҳимоя қилиш, шифокорларнинг дори тайинлашдаги масъулиятини кучайтириш, дори воситаларини тайинлаш жараёнини тартибга солиш, соғлиқни сақлаш тизимида рақамли ҳисобга ўтиш, шунингдек, контрафакт ёки нотўғри қўлланилаётган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ хавфларни камайтиришдан иборат- дейилади ССВ расмий баёнотида. "Электрон рецепт" тизими ҳозирда Тошкент шаҳри ва норматив ҳужжатлар билан белгиланган 15 та туманда жорий этилмоқда. Тизимни бутун республика бўйлаб кенгайтириш 2026 йил охиригача босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу — натижаларни таҳлил қилиш, аниқланган ташкилий ва техник муаммоларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Кўзланган мақсад — заиф жиҳатларни аниқлаш ва тўлиқ жорий этишдан олдин механизмларни такомиллаштиришдан иборат. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларнинг хавотирини тўлиқ тушунади ва таъкидлайдики: фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, болаларга, кекса ёшдаги шахсларга ва сурункали касалликка чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ҳеч ким зарур дори воситаларисиз қолмайди. Ушбу тоифадаги беморлар алоҳида назоратда бўлади. Янги тизимни жорий қилиш даври мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир раҳбарлигида доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ушбу гуруҳ таркибига шифокорлар, дорихона ташкилотлари ва АКТ мутахассислари киради. Ишчи гуруҳ тизимнинг амалда қўлланилишини мунтазам мониторинг қилади, фуқаролар ва тиббиёт ходимларининг мурожаатларини кўриб чиқади, поликлиникаларга тушаётган юкламани, рақамли сервислар барқарорлигини ва дори воситаларини бериш тартибини таҳлил қилади. Зарур ҳолларда тезкор тарзда тегишли тузатишлар киритилади. Шифокор рецептисиз бериладиган асосий ҳаётий муҳим дори воситаларининг базавий рўйхати шакллантирилган. Унинг мақсади — кундалик ва фавқулодда маиший ҳолатларда аҳолига тезкор тиббий ёрдам олиш имкониятини таъминлашдир. Рўйхат халқаро амалиёт, шифокорлар тавсиялари ва ҳаётий ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот ресурсларида эълон қилинган. Бу жараёнда у амалий қўлланиш натижалари ва келиб тушаётган таклифлар асосида аниқлаштирилиши ва тўлдирилиши мумкин. Шунингдек, маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба ҳудудларида жойлашган дорихоналарда жорий қилинган “Электрон рецепт” тизими доирасида вужудга келаётган мурожаатларни қабул қилиш учун телеграм @ssv_pilotbot ташкил этилган. Ушбу бот орқали ушбу тизим ва дори воситаларини бериш билан боғлиқ барча мурожаатлар устувор тартибда кўриб чиқилади.

  • 12 Декабрь, 16:57
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech