12:10 (22.05.2026)
34
Урганч давлат тиббиёт институти битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган иш ўринлари билан таништириш мақсадида “Карьера–2026” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда давлат ва хусусий секторда фаолият юритаётган ташкилотлар қаторида “Хоразм Дори-Дармон” МЧЖ ҳам иштирок этди.
Меҳнат ярмаркаси давомида талабалар ва битирувчиларга жамият тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ҳамда ёш мутахассислар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ва касбий йўналишлари асосида таклифлар билдирилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар сиёсати доирасида битирувчи ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Карьера–2026” ҳам ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилиб, ёшлар ва иш берувчилар ўртасида самарали мулоқот майдонига айланди.