Янгиликлар

not found

Таътилга кетаётганда дори қутисига нималарни солиш керак

Ёзда саёҳат қилиш - ажойиб ғоя. Бироқ жароҳатланиш ва касалланиш хавфини унутмаслик лозим. Қуёш таъсирида куйиш дам олишдаги энг кўп учрайдиган муаммолардан бири ҳисобланади. Ультрабинафша нурларнинг ҳаддан зиёд таъсири терининг қизариши, қичиши, пўст ташлаши, пуфакчалар пайдо бўлиши, ҳолсизлик ва бош оғриғига олиб келиши мумкин. Ҳимояланиш учун оч рангли тери учун SPF 50 ва тўқ рангли тери учун SPF 25-30 қуёшдан ҳимояловчи кремдан фойдаланиш зарур. Агар уни қуёшга чиқишдан 5-20 дақиқа олдин ва ҳар икки соатда суртса, қуёшда куйишдан сақланиш мумкин. Кремни чўмилгандан кейин ҳам суртиш кераклигини йодда тутиш лозим. Кремни аллергияга текшириб кўриш муҳим аҳамиятга эга. Оч рангли табиий матолардан тикилган кийимлар тананинг қизиб кетиши ва куйиш хавфини камайтиради. Дори қутисига ошқозон бузилишларига қарши воситалар (сорбентлар, ич кетиш ва қусишга қарши дорилар), бурун битишига қарши томчилар, йўтал ва кўз яллиғланишига қарши воситалар, иситма туширувчи ва оғриқ қолдирувчи дорилар, бош айланишига қарши ва аллергияга қарши воситаларни солиш лозим. Агар ич кетишга қарши восита 38 °C дан юқори ҳароратда уч кундан ортиқ таъсир қилмаса, албатта шифокорга мурожаат қилиш зарур. Сурункали касалликлар, масалан, аллергия мавжуд бўлса, зарур дори-дармонларни олишни унутмаслик муҳим. Жароҳатлар учун антисептик, бинт, пахта, йод ва лейкопластир керак бўлади. Кичик қайчини ҳам эсдан чиқармаслик лозим.

  • 21 Июль, 17:04
  • Батафсил
not found

Метастазларга қарши курашнинг самарали усули ишлаб чиқилди

Бохумдаги Рур университети олимлари саратон ҳужайраларини ўзига хос тарзда ҳалок қиладиган ва иммунитет тизимини "ёрдамга чақирадиган" янги дори мажмуасини яратишди. Journal of Medicinal Chemistry журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ўлим жараёнида ҳужайралар танага хавф ҳақида хабар берувчи моддаларни ажратиб чиқаради. Янги дори таркибида галлий бирикмаси мавжуд. У саратон ҳужайрасида кучли стресс ҳолатини келтириб чиқаради, натижада ҳужайра парчалана бошлайди. Бу жараёнда иммунитет тизими учун кўрсатма вазифасини бажарувчи махсус оқсиллар ташқарига чиқади: айнан шундай ҳужайраларни топиш ва йўқ қилиш лозим. Шу туфайли иммунитет тизими нафақат асосий ўсмани, балки тананинг бошқа қисмларидаги метастазларини ҳам аниқлаш ва йўқ қилишни ўрганади. Ушбу самара аллақачон лаборатория шароитида бачадон бўйни саратони ҳужайраларида муваффақиятли синовдан ўтказилган. Ҳозирда олимлар дори-дармоннинг фақат ўсмали ҳужайраларда тўпланиши ва соғлом тўқималарга зарар етказмаслигини таъминлаш устида ишламоқда. Бу мақсадда моддани ёруғлик ёки ультратовуш ёрдамида фаоллаштириш усуллари ишлаб чиқилмоқда.

  • 21 Июль, 10:44
  • Батафсил
not found

Мусиқа тинглаш саломатликка қандай фойда келтиради?

Мусиқа тинглаш руҳий ҳолат, стрессни назорат қилиш, ташвиш ёки чарчоқ каби ҳаётнинг муҳим жиҳатларига бевосита таъсир кўрсатадиган турли хил мия фаолияти ва стимулларини келтириб чиқаради.   Хавотирни камайтиради: севимли қўшиқни тинглаш ташвиш даражасини пасайтиради. Мусиқа стресс билан боғлиқ гормон - кортизол даражасини пасайтиришга ёрдам беради. Оғриқни камайтиришга ёрдам беради: Мусиқа терапияси табиий оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлайдиган эндорфинларни чиқаради. Аслида, мусиқа остеоартрит каби баъзи сурункали касалликларнинг оғриғини камайтириши мумкинлигини тасдиқловчи кўплаб тадқиқотлар мавжуд. Неврологик касалликларда ёрдам беради: Альцгеймер, Паркинсон ёки Аутизм каби. Бундан ташқари, мусиқа мия учун спорт залига ўхшайди, чунки у асабий алоқани, органнинг эластиклигини ва пластиклигини оширади. Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди: тромбоцитлар ишлаб чиқаришни оширади, лимфоцитлар ва ҳужайраларни айрим касалликлардан ҳимоя қилишни рағбатлантиради. Оптимизмни оширади ва мияни қаришдан ҳимоя қилади: айниқса депрессиядан азият чекадиган одамлар учун. Frontiyers in Human Neurosciyence журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, чолғу асбобини чалиш қариш билан боғлиқ ақлий пасайиш оқибатларини камайтиради. Хотирани кучайтиради: мусиқа тинглаш миянинг турли соҳаларини фаоллаштиради, шунинг учун маълумот яхшироқ қайта ишланади. Хелсинки университети олимлари томонидан чоп этилган тадқиқотга кўра, Моцарт мусиқаси чап ва ўнг мияни фаоллаштиради, бу эса ўрганиш ва маълумотни сақлашни максимал даражада оширади. Бош оғриғига қарши курашади: тасалли берувчи ва стрессни енгиллаштирадиган таъсири туфайли мусиқа тинглашнинг яна бир фойдаси шундаки, у мигрень ёки бош оғриғидан азоб чекаётганларга ёрдам бериши мумкин. Қон босимини пасайтиради: Янги Орлеандаги Америка Гипертензия Жамияти тадқиқотига кўра, ҳар куни 30 дақиқа классик мусиқаларни тинглаш юқори қон босимини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

  • 18 Июль, 17:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech