18:00 (16.10.2025)

174

Фармацевтлар учун “Supravit” витаминлари бўйича ўқув-тренинг ташкил этилди

Витаминлар инсон организмининг нормал ишлаши ва соғлом бўлиши учун зарур бўлган органик бирикмалардир. 

Витаминлар организм томонидан ишлаб чиқарилмайди, шунинг учун уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ёки қўшимчалар орқали олиш керак. Шу сабаб ҳам витаминлар танқислиги соғлиқда турли бузилишларга олиб келиши мумкин.

Бугун “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимидаги дорихоналарда фаолият кўрсатаётган фармацевтлар учун ташкил этилган навбатдаги ўқув –теринг айни  “Витаминларнинг -инсон саломатлигида ўрни” мавзусига бағишланди. Ушбу тадбир Kendy Pharma компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакиллари иштирокида ўтказилди.

Унда Болгариянинг “Kendy Pharma” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Supravit брендининг турли витаминлари, уларнинг таркиби, инсон саломатлигидаги ўрни ва қўллаш бўйича тавсиялар берилди.

Тренингда таъкидланганидек, “Supravit” — бу вижилловчи шаклдаги витамин ва минераллар серияси бўлиб, улар организмни муҳим моддалар билан таъминлаш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва кундалик ҳаётда энергия манбаи сифатида хизмат қилади. 

Фармацевтларга тақдим этилган маълумотларга кўра, “Supravit” бренди қуйидаги афзалликларга эга:

✔️ Европа стандартига мос ишлаб чиқариш.

✔️ Қулай нарх — сифат ва нарх ўртасида мувозанат сақланган, аҳоли учун кенг оммабоп.

✔️ Қулай қўллаш усули — вижилловчи таблеткалар сувда тез эрийди ва организм томонидан осон ўзлаштирилади.

✔️ Ёқимли таъм — болалар ва катталар учун мос келадиган мазали таъм.

✔️ Кенг танлов имконияти —8 хил маҳсулотдан иборат тўлиқ линия мавжуд.

✔️ Халқаро стандартларга мос сифат назорати.

✔️ Ўзбекистон Республикасида сертификатланган.

Тренинг якунида иштирокчилар маҳсулот бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, фикр ва тажриба алмашдилар.

Маълумот учун: Kendy Pharma — 1992 йилда Болгарияда ташкил этилган, замонавий витамин ва минерал қўшимчаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган халқаро компания. Унинг маҳсулотлари 80 дан ортиқ мамлакат бозорида мавжуд.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech