15:00 (17.10.2025)
72
Куни кеча “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг Сирдарё минтақавий бўлинмасидаги дорихоналар тармоғида фаолият юритаётган ходимлар учун ўқув тренинги ташкил этилди. Ушбу тадбир “Берлин-Хими” компанияси вакиллари ҳамкорлигида амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай ўқув-тренинглар ҳафтанинг пайшанба кунлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда. Мазкур ташаббус “Дори-Дармон” АК раҳбарияти томонидан ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, дори воситаларини тўғри тавсия этишни таъминлаш ва аҳолига сифатли фармацевтик хизмат кўрсатиш мақсадида йўлга қўйилган.
Ушбу ҳафтанинг тренингида дори воситалари ишлаб чиқаришдаги дунё миқёсидаги етакчи компаниялардан бири — «Берлин-Хими» (Berlin-Chemie) компаниясининг расмий вакиллари "Dori-Darmon" АК дорихоналар тармоғи орқали аҳолига етказиб берилаётган бир қатор дори воситалари тўғрисида батафсил маълумотлар беришди. Хусусан:
L-Тироксин — қалқонсимон без гормони етишмовчилигида қўлланилади;
Сиофор — қандли диабетнинг 2 типини даволаш учун, айниқса тана вазни ортиқча бўлган пациентларни даволашда фойдаланиладиган препарат;
Берлитион — диабетик нейропатияда ва метаболик касалликларда асаб тизимини қўллаб-қувватловчи антиоксидант восита;
Йодомарин — йод етишмовчилигини бартараф этиш ва қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштириш учун мўлжалланган.
Тренинг доирасида иштирокчилар ушбу препаратларнинг таъсир механизми, тўғри дозалаш ва уларни беморларга тавсия этишда эътибор қаратилиши керак бўлган муҳим жиҳатлар билан танишдилар. Шунингдек, амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан савол-жавоблар ҳам ташкил этилди.
“Берлин-Хими” вакиллари томонидан “Дори-Дармон” дорихоналаридаги фармацевтларнинг билимга чанқоқлиги ва касбий ёндашуви юқори баҳоланди. Улар ушбу тренингларнинг доимий ўтказилиши, ҳодимлар учун тажриба алмашиш ва билимларини бойитиб боришда жуда муҳим платформа эканини таъкидладилар.
100 йилдан кўпроқ вақтдан буён Берлин-Хеми инновацион тадқиқотлар олиб боради ва янги, ҳамда синалган фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Дунё миқёсидаги танилган, Италиянинг етакчи фармацевтик компанияси бўлган MENARINI Gruppнинг бир қисми сифатида Берлин-Хеми Германия, Шарқий Европа ва МДҲ минтақасидаги фармацевтика бозорларига ўз маҳсулотларини етказиб беради.