14:26 (20.10.2025)

45

Электрон рецепт тизимини жорий этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида электрон рецепт тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва Адлия вазирлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, шунингдек, Тошкент шаҳридаги дорихоналар масъул ходимлари, хусусан "Dori-Darmon" АК масъуллари иштирок этди.

Учрашувда мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 570-сон қарори мазмун моҳияти, электрон рецепт тизимининг жорий этилиши, амалиётда қўлланилиши ҳамда дорихоналар фаолиятига оид лицензия шартларига киритилган янгиликлар, қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар ва дорихоналарда ушбу тизим билан ишлашнинг афзалликлари юзасидан батафсил маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 570-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 10 декабрдан бошлаб, Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман, шаҳарлардаги барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (агар мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилиши белгиланган.

Семинар давомида дорихона вакиллари электрон рецепт тизимини жорий этиш билан боғлиқ мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашишди ҳамда таклифлар беришди. Шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech