Янгиликлар

not found

Дориларни тўғри қабул қилаётганингиз ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Бу ерда қандай қоидалар бўлиши мумкин - дозани ўқиб чиқдим ва керакли миқдордаги препаратни ичдим. Лекин ҳаммаси бу қадар осон эмас. Биринчидан, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг - бу ҳақиқатан ҳам муҳим. У сизга ҳақиқатан ҳам ушбу дори кераклигини ёки ўхшаш хусусиятларга эга бўлган дори воситасидан фойдаланиш яхшироқ эканлигинива аниқ дозани тайинлайди. Иккинчидан, жадвалга аниқ риоя қилинг - дориларни ўз вақтида қабул қилишни унутманг ва кўрсатмаларни диққат билан ўрганиб чиқинг (дори воситасини овқатдан олдин, кейин ёки овқат пайтида қабул қилиш). Учинчидан, турли дориларни қабул қилиш орасидаги вақтга риоя қилинг. Шифокор бизга дори ичишни буюрса (масалан, 1 таблеткадан кунига 2 марта), биз буни уйғоқ пайтимизда икки марта қабул қилиш деб қабул қиламиз. Шифокорлар эса 24 соатни назарда тутяпти. Шунинг учун баъзан қабул вақтини аниқлаш керак. ️Даволаш ҳар доим шифокор томонидан тайинланиши ва назорат қилиниши керак, чунки ҳар қандай дори-дармон ўзининг ножўя таъсирига эга. Дориларни қабул қилишда эса дорилар билан боғлиқ қуйидаги хатоларга йўл қўймасликга ҳаракат қилинг:  • нотўғри сақлаш; • муддати ўтган дорилардан фойдаланиш; • дори ичиш учун чой, қаҳва, шарбатдан фойдаланиш; • дори ва овқатнинг нотўғри комбинацияси; • дорини нотўғри вақт оралиғида қабул қилиш.

  • 4 Июнь, 14:50
  • Батафсил
not found

Тошкент вилоятида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ, ИИВ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Н.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 72 000 дона “система инфузион” тиббий буюмларини 17 900 АҚШ доллари ва 30 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг “KIA” русумли автомашинаси ҳамда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги яшаш хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 240 млн сўмлик 867 қути дори воситалари ҳамда 29 турдаги 72 389 дона тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Б. фуқаро Ш.Б.га келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 11 500 дона “Менавазин” ва “Метралин” номли дори воситалари ҳамда “система инфузион” тиббий буюмларини 130 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 4 Июнь, 11:51
  • Батафсил
not found

IV халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади

Куни кеча пойтахтимизда IV халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа қатор давлат тузилмалари кўмагида ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда. Форум доирасида соҳа билан боғлиқ қатор долзарб масалалар таҳлил қилиниши режалаштирилган. Улар қуйидагилардан иборат: • соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш; • суғурта тиббиёти, соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг барқарор моделларини жорий этиш салоҳияти; • дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солишни янада кучайтириш; • нарх белгилаш, рақамли маркировкалаш ва бозор таҳлилига замонавий ёндашувлар; • Самарали маркетинг стратегияси ҳамда фармацевтика маҳсулотларини тарғиб қилиш ва бошқалар. Шунингдек, анжуманда ялпи мажлислар, панель сессиялари, амалиётга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

  • 4 Июнь, 09:01
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech