12:00 (22.10.2025)
40
Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 й.т. 2 нафар фуқаро тегишли ҳужжатлари бўлмаган 400 дона “MISOPROSTOL” таблеткалари, 139 дона капсулалар, 2 дона бальзам ва уларни қадоқлаш учун мўжалланган 26 дона қутиларни 5 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрида жойлашган аёллар фитнес-клуби ҳам кўздан кечирилган. Маълум бўлишича, у ерда қўлга олинганлар томонидан ташкил қилинган яширин цех аниқланиб, мазкур цехда қонунбузар фуқаролар томонидан турли хил дори воситаларини қўлбола усулда қадоқлаш, тақсимлаш ва сотувга тайёрлаш билан шуғулланиб келгани фош қилинган.
Текширувлар натижасида 1 дона қадоқлаш ускунаси, сотувга тайёрланган жами 141 дона капсулалар, 1 минг 40 дона хитой ва инглиз тилида ёзилган сохта голограммалар, 237 дона сохта штрих кодлар, 1 минг 14 дона бўш капсулалар, турли хилдаги қути ва пакетлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ менежери Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган ҳамда таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган жами 9 минг 800 дона дори воситаларини шартли харидорга 25 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.