Янгиликлар

not found

АҚШда сурункали вирусли гепатит D ни даволаш учун биринчи дори тасдиқланди

АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДА) сурункали вирусли гепатит D (HDV) ни даволаш учун мўлжалланган Hepcludex препаратини қўллашга рухсат берди. Препарат Gilead Sciences томонидан ишлаб чиқилган. Гепатит D вирусли гепатитнинг энг оғир шаклларидан бири ҳисобланади ва у фақат гепатит B вируси билан зарарланган одамларда ривожланади. Касаллик жигар тўқималари фибрози, жигар саратони, жигар етишмовчилиги ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Препаратни тасдиқлаш қарори III босқич клиник тадқиқот натижаларига асосланган. Унга кўра, 48 ҳафта давомида дори қабул қилган беморларнинг 48 фоизида аҳвол сезиларли яхшиланган. Даволанмаган беморларда эса бу кўрсаткич атиги 2 фоизни ташкил этган. Шунингдек, узоқ муддатли қўллаш давомида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражагача пасайгани қайд этилган. Кунига бир марта инъекция кўринишида қўлланиладиган препарат вируснинг жигар ҳужайраларига киришини блоклаш орқали инфекция тарқалишини секинлаштиради. Шу билан бирга, дори йўриқномасида FDAнинг жиддий огоҳлантириши ҳам келтирилган. Унга кўра, даволашни тўхтатиш гепатит D ва гепатит Bнинг ҳаёт учун хавфли кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жигар фибрози ривожланган беморларда бу хавф юқори ҳисобланади.

  • 26 Май, 12:03
  • Батафсил
not found

Дунёда руҳий бузилишлардан азият чекаётганлар сони 1 миллиарддан ошди — олимлар

Экспертларнинг таъкидлашича, 1990 йилдан бери дунёда руҳий касалликларга чалинган одамлар сони деярли икки бараварга ошган. Уларнинг сони қарийб 1,2 миллиардга етди. Бундай кескин ўсиш руҳий касалликларни бутун дунё бўйлаб ногиронликнинг асосий сабабига айлантирди. Улар юрак-қон томир касалликлари, саратон ва таянч-ҳаракат тизими касалликларидан ўзиб кетди. Тадқиқот Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш институти (АҚШ) ҳамда Квинсленд университети (Австралия) олимлари томонидан ўтказилди. Улар 1990 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда ҳар икки жинс вакиллари, 25 ёш гуруҳи ва 204 мамлакат ҳамда ҳудудлар орасида руҳий касалликларнинг тарқалиши ва оғирлиги тўғрисида маълумотлар тўпладилар. Тадқиқотда 12 турдаги руҳий касаллик баҳоланди. Натижалар шуни кўрсатдики, 2019 йилдан бери оғир депрессив ҳолатларнинг тарқалиши тахминан 24 фоизга, хавотир бузилишлари эса 47 фоиздан кўпроққа ошган.  Касаллик турлари ёшга қараб фарқ қилган. Кичик ёшдаги болаларда аутизм спектри бузилиши, диққат етишмаслиги/гиперфаоллик синдроми (ДEГС), хулқ-атвор бузилиши ва идиопатик ақлий заифлик энг кўп тарқалган бўлиб, бунда ўғил болалар қизларга қараганда кўпроқ азият чекади. Ўсмирлик даврида хавотир ва депрессия кўпроқ учрайди. Олимларнинг аниқлашича, руҳий касалликлар билан касалланишнинг энг юқори чўққиси 15–19 ёшга тўғри келади. Ҳолбуки, бу шахс ривожланишидаги муҳим давр бўлиб, муносабатлар қуриш, таълим олиш ва ишга жойлашишдаги кейинги муваффақиятларга таъсир қилади. Аёллар руҳий касалликлардан эркакларга қараганда кўпроқ азият чекади (мос равишда 620 млн ва 552 млн ҳолат). Руҳий касалликлар билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари Европа (Нидерландия, Португалия) ва Австралия каби юқори даромадли минтақаларда қайд этилган. Руҳий касалликлар билан касалланишнинг сезиларли даражада ошиши, шунингдек, Сахарои Кабирдан жанубдаги Ғарбий Африкада ва Жанубий Осиёнинг айрим қисмларида ҳам кузатилган, деб хабар беради «The Lancet».

  • 22 Май, 18:00
  • Батафсил
not found

Ёшлар бандлиги: “Карьера–2026”

Урганч давлат тиббиёт институти битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган иш ўринлари билан таништириш мақсадида “Карьера–2026” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда давлат ва хусусий секторда фаолият юритаётган ташкилотлар қаторида “Хоразм Дори-Дармон” МЧЖ ҳам иштирок этди.Меҳнат ярмаркаси давомида талабалар ва битирувчиларга жамият тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ҳамда ёш мутахассислар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ва касбий йўналишлари асосида таклифлар билдирилди.Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар сиёсати доирасида битирувчи ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Карьера–2026” ҳам ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилиб, ёшлар ва иш берувчилар ўртасида самарали мулоқот майдонига айланди.

  • 22 Май, 12:10
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech