09:30 (12.09.2025)

31

Барча тиббиёт ташкилотларида беморларга дори воситалари халқаро патентланмаган номи бўйича электрон рецепт асосида тайинланади

“Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (570-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб:

— Тошкент шаҳри ҳамда Президентнинг ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман (шаҳар)даги барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (агар мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилади (алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсатция дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно);

— беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот (халқаро патентланмаган ёки оригинал дори номи, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади;

— тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими модуллари бепул ўрнатилади;

— тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимига уланиш учун зарур моддий-техник базага, барқарор Интернет ва электр тармоғига эга бўлишлари шарт.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech