Янгиликлар

not found

Инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида инсон органлари ва тўқималари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.  Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар фуқародан иборат жиноий гуруҳ ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб ва соғлом фуқароларни мўмай пул звазига ўз органини сотишга қизиқтириб, чет элдаги танишлари ёрдамида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали уларни гўёки қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатлардан биридаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётларини амалга оширишган. Уюшган жиноий гуруҳнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган. Ўз навбатида, беморлардан олинган катта миқдордаги пул маблағларининг маълум бир қисми операция учун хусусий клиникага ҳамда донорларга берилган, қолгани эса ўзаро тақсимланган. Шунингдек, жарроҳлик амалиётидан кейин соғлиқларида ижобий ўзгариш бўлмаган беморларга оғриқни қолдириш мақсадида жиноий гуруҳ томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари қиммат нархларда сотилган. Уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг 133-1 (инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда трансплантация қилиш шартларини ва (ёки) тартибини бузиш), 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 246 (контрабанда) ва 273 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) -моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.

  • 23 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси чекланади

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ҳисобот билан танишди. Таъкидланганидек, бутун дунёда болаларни она сути билан озиқлантириш муаммоси долзарб бўлиб, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлардан фойдаланиш суръати ортиб бормоқда. 2030 йилга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган кўрсаткич – 6 ойгача бўлган болаларнинг 70 фоизи фақат она сути билан озиқлантирилишига эришиш мақсадида мамлакатимизда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланади. Дастур доирасида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг “Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратувчи тиббиёт муассасаси” ва “Она сути билан муваффақиятли озиқлантириш сари 10 қадам” ташаббуслари жорий этилади. Тиббиёт ходимларини она сути билан озиқлантириш бўйича ўқитиш, ҳомиладор аёллар ва оналарнинг билимини ошириш тадбирлари ўтказилади. Қонунчиликка она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламасини чеклашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш, ташиш, сақлаш, сотиш ва етказиб беришга оид талаблар ҳамда стандартларни такомиллаштириш таклиф этилди. Президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш ва сифатини ошириш, юқумли бўлмаган касалликлардан ўлимни камайтириш, ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қатор топшириқлар берди.

  • 22 Сентябрь, 13:40
  • Батафсил
not found

Оддий дори кутилмаганда хавфли ўсмага қарши кучли таъсир кўрсатди

Дунёда энг кенг тарқалган дори воситаларидан бири бўлган аспирин хавфли ўсма) касалликларини даволашда кутилмаган даражада кучли таъсирга эга экани аниқланди. The New England Journal of Medicine журналида чоп этилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики: йўғон ичак (колоректал) саратони ва маълум генетик ўзгаришлар билан оғриган беморларда операциядан кейин препаратнинг паст дозасини (160 миллиграмм) ҳар куни қабул қилиш касалликнинг қайталаниш хавфини 55 фоизга камайтирди. Тадқиқот ALASCCA номли клиник синов асосида олиб борилган бўлиб, унда Швеция, Норвегия, Дания ва Финляндиядаги 33 та шифохонадан 3,5 мингдан ортиқ беморлар иштирок этган. Олимлар эса диққатни PIK3 сигнал узатиш йўли генларида мутация мавжуд бўлган ўсмаларга эга беморлар гуруҳига қаратган. Бундай генетик ўзгаришлар йўғон ичак саратонига чалинган беморларнинг тахминан 40 фоизида учрайди. Айнан шу гуруҳда аспирин ўсмаларида мутация бўлмаганларга нисбатан сезиларли ҳимоя таъсирини кўрсатган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, аспириннинг таъсир механизми кўп қиррали: яллиғланишни камайтиради, тромбоцитлар фаолиятини блоклайди ва ўсимта ўсиши учун қулай муҳитни йўқотади. Бу беморнинг генетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шахсийлаштирилган терапияда айниқса қимматлидир. Муаллифлар ушбу натижалар глобал аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлашмоқда. Аспирин деярли ҳар қандай мамлакатда мавжуд бўлиб, замонавий хавфли ўсмага қарши препаратларга нисбатан анча арзон туради. Бу эса уни йўғон ичак чаратонини даволаш бўйича халқаро клиник тавсияномаларга киритиш имкониятини яратади.

  • 22 Сентябрь, 10:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech