10:30 (15.01.2026)
81
Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислик юзага келган тақдирда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлашни ташкил этиш:
- республика даражасидаги тиббиёт муассасалари;
- тиббиётнинг ихтисослаштирилган йўналишларидаги ассоциациялари;
- улгуржи фармацевтика ташкилотлари;
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
- Вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари (“Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг танқислиги аниқланганда) томонидан тақдим этиладиган маълумотларни таҳлил қилиш асосида аниқланади.
Рўйхатдаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган Вақтинчалик танқислиги юзага келган ҳолатларда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича доимий ишчи гуруҳга қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
- дори воситаси ва тиббий жиҳознинг клиник аҳамияти, шу жумладан қамраб олинадиган аҳоли сони, далилларга асосланган тиббиётда самарадорлиги;
- дори воситаси ва тиббий жиҳознинг терапия тузилишидаги хавфлар, шу жумладан танқисликнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар ҳамда тиббиёт муассасаларида мавжуд қолдиқлари;
- дори воситаси ва тиббий жиҳознинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ёки ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши режалаштирганлиги;
- вақтинчалик танқисликни бартараф этиш учун зарур бўлган дори воситаси ва тиббий жиҳознинг 3 ойлик минимал миқдори (сони).
Бунда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи, доза ва шакллари, тиббий жиҳозларнинг техник талаблари кўрсатилади.