14:30 (26.01.2026)

198

Дори воситаларининг ножуя таъсирлари кузатилганда қаерга мурожаат қилиш керак?

Республика ҳудудида дори воситаларини қўллаш натижасида юзага келаётган ножўя реакцияларни эрта аниқлаш, уларни тизимли равишда йиғиш ва чуқур таҳлил қилиш, дори воситалари хавфсизлигини баҳолаш, оғир асоратлар ҳамда салбий оқибатларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси ҳамкорлигида «Фармаконазорат» миллий электрон ахборот тизими ташкил этилди.

Мазкур тизим орқали дори воситаларидан фойдаланиш жараёнида кузатилган ножўя реакциялар тўғрисида Марказга тезкор тарзда хабар бериш имконияти яратилди. Бу эса ушбу маълумотларни марказлашган ҳолда йиғиш, уларни тезкор ва чуқур таҳлил қилиш, дори воситалари билан боғлиқ хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш, зарур профилактик ва тартибга солувчи чораларни кўриш, шунингдек фармаконазорат соҳасида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмини йўлга қўйишга хизмат қилмоқда.

Маълумот учун, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари дори воситаларидан фойдаланиш натижасида аниқланган ножўя реакциялар тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда қуйидаги расмий ахборот ресурслари орқали юборишлари мумкин:

— Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти: https://gov.uz/uz/ssv/sections/view/42596

— «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг расмий веб-сайти:https://www.uzpharm-control.uz/ru/pages/online_reporting

— Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайти:https://pharm.gov.uz/uz/open-data/pharmacovigilance

Шунингдек, истеъмолчилар — аҳоли учун қулайликларни янада ошириш мақсадида махсус «PharmUz» мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, мобил илова орқали дори воситаларидан фойдаланиш жараёнида кузатилган ножўя реакциялар ҳақида соддалаштирилган ва қулай тартибда тезкор электрон хабар юбориш имконияти яратилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech