Янгиликлар

not found

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда: ▪️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;▪️ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм; ▪️ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: ➖ 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;➖ оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;➖ оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм; - Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди. 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади. 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди. 2026 йил 1 сентябрдан: ▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.

  • 23 Июнь, 17:41
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари йилига 1,5 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Ҳар йили хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат 866 миллион касалланиш ва 1,5 миллион ўлимга сабаб бўлмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йигирма бир йиллик ўрганишлар натижаларини таҳлил қилиш асносида шошилинч огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, таркибида зарарли бактерия ва вируслар, паразитлар ёки хавфли кимёвий моддалар мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари дунёда йилига, 1,5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда.  Хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш 5 ёшгача бўлган болаларда катталарга нисбатан қарийб уч баравар кўпроқ касалликларга сабаб бўлмоқда. Ер юзи аҳолисининг атиги 9 фоизини ташкил этувчи кичик ёшдаги болалар ҳиссасига озиқ-овқат орқали юқадиган касалликларнинг қарийб учдан бир қисми тўғри келади. Ҳар йили дунё бўйлаб 866 миллион нафар инсон хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилиш оқибатида турли касалликларга чалинади. 2021 йилда озиқ-овқат ифлосланиши билан боғлиқ ўлимларнинг 73 фоизи кимёвий моддалар ҳиссасига тўғри келган. Энг хавфли омиллар сифатида қўрғошин ва маргимуш бирикмалари қайд этилган. Метилсимоб, қўрғошин ва маргимуш каби моддалар болалар миясининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, неврологик бузилишлар ва ривожланишда кечикишларга олиб келиши мумкин.

  • 22 Июнь, 12:45
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон ва Корея: Биотехнология ва фармацевтика ривожида янги марралар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея тиббиёт ҳамда фармацевтика саноатида янги ҳамкорлик даврини очди. Имзоланган муҳим келишувлар инновация ва юқори технологиялар йўлини белгилаб берди. "V Тошкент халқаро инвестиция форуми" доирасида ўтказилган Ўзбекистон – Корея бизнес-форуми давомида инфратузилма, инвестициялар, инновациялар, саноат ва юқори технологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, фармацевтика саноатини ривожлантириш, замонавий тиббий технологияларни жорий этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича истиқболли ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.  Тадбир доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Корея Республикасининг Korea Overseas Infrastructure & Urban Development Corporation (KIND) корпорацияси ўртасида “SMART-BIO CLUSTER” инновацион биотехнологик кластерини ташкил этиш лойиҳаси бўйича Ҳамкорлик битими тузилди.  Шунингдек, Жанубий Кореянинг "Kim & Kim" компанияси билан биофармацевтика соҳасида ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва тажриба алмашишга қаратилган Англашинув меморандуми имзоланди.  Форум доирасида ўтказилган B2B ва G2B учрашувларда фармацевтика соҳасига инвестициялар жалб қилиш, инновацион ишланмаларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.  Имзоланган келишувлар Ўзбекистонда инновацион биотехнологиялар ва фармацевтика саноатини ривожлантириш, юқори қўшилган қийматга эга ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

  • 17 Июнь, 09:20
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech