12:00 (03.12.2025)

45

Тиббиёт ходимлари миграцияси: сабаблар ва муаммолар

Шифокорларни ўз мамлакатидан ташқарида иш излашга ундайдиган сабабларни яхшироқ тушуниш учун Medscape Professional Network 1251 шифокор орасида глобал сўров ўтказди.

Чет элда ишлаётган ёки шундай қилишни режалаштираётган респондентларнинг жавоблари эмиграциянинг асосий мотивларини ва бу йўлда дуч келадиган тўсиқларни очиб берди.

Хорижда фаолият юритишнинг асосий сабаблари сифатида 5 та омилни кўрсатишган:

- ҳаёт сифати ва иш ҳамда шахсий ҳаёт баланси яхшироқ (53%),

- маош юқорироқ (42%),

- оила учун таълим ва турмуш шароитлари яхши (37%),

- касбий ривожланиш имкониятлари кўпроқ (34%),

- узоқ муддатли иммиграция ёки доимий яшаш имконияти (31%).

Асосий тўсиқлар:

- лицензия ва малакани тан олиш талаблари (48%),

- тиббиёт тизими ва клиник жараёнларининг фарқлари (45%),

- тил ва коммуникация қийинчиликлари (34%),

- маданий тўсиқлар (33%),

- шахсий ёки оилавий мослашув муаммолари (32%).

Хорижда ишловчи шифокорларнинг кўпчилиги (66%) ўз ватанида ишлагандагидан кўпроқ даромад олишини маълум қилишган. Шу билан бирга, кўп респондентлар молиявий бўлмаган афзалликларни — ҳаёт сифати ва касбий ривожланиш имкониятларини ҳам алоҳида таъкидлашган.

Испания (22 фоиз), Германия (12 фоиз), Франция (9 фоиз), AҚШ (7 фоиз) ва Aвстралия (6 фоиз) кўчириш учун энг оммабоп мамлакатлар бўлди.

Меҳнат миграциясининг барча афзалликларига қарамай, дипломларни тан олиш ва маҳаллий норматив талабларга мувофиқлик жараёнлари жиддий тўсиқ сифатида қолмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech