Янгиликлар

not found

Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифаси белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан "Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор (рўйхат рақами 3736, 27.12.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ҳужжат билан юқори ижтимоий ва иқтисодий таъсирга эга йирик тижорат ташкилотлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ тақдим этиш талаби енгиллаштирилди. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар сифатида қуйидагилар белгиланмоқда: - Акциялари оммавий савдоларга чиқариладиган ташкилотлар; - Тижорат банклари, микромолия банклари, микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари; - Инвестиция фондлари; - Биржалар; - Активларининг баланс қиймати БҲМнинг 1 млн бараваридан ортиқ ҳамда маҳсулот, товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик соф тушуми ва дивиденд шаклидаги даромадлари биргаликда БҲМнинг бир миллион бараваридан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар; - Охирги 2 йил давомида ҳисобот йили якунларига кўра: ▪️ активларининг баланс қиймати БҲМнинг 1 млн баравари ва ундан ортиқ; ▪️ йиллик соф тушуми БҲМнинг 1 млн баравари ва ундан ортиқ; ▪️ ходимларининг ўртача йиллик сони 500 нафардан кам бўлмаган ташкилотлар. Эндиликда, юқоридаги мезонларга тушадиган ташкилотлар Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига киритилади. Мазкур Реестр Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юритилади ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Ҳукумат портали ягона платформаси ҳамда Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинади.

  • 6 Январь, 12:20
  • Батафсил
not found

Табрик

Азиз юртдошлар, қадрли ҳамкасблар! Янги – 2026 йил остонасида сизларни чин қалбимдан қутлаб, ҳар бирингизга самимий миннатдорлигимни билдирмоқчиман. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси учун бу йил осон кечмади – бозордаги рақобат, иқтисодий қийинчиликлар ва бир қатор тизимий ўзгаришлар биздан катта масъулият, сабр ва жонбозлик талаб қилди. Шунга қарамасдан, сизлар барчангиз компания фаолиятини барқарор сақлаб қолиш, аҳолига зарур дори воситаларини узлуксиз етказиб бериш ва дорихоналаримиз фаолиятини тизимли амалга оширишда матонат ва садоқат кўрсатдингиз. 2026 йил биз учун янги имкониятлар, янги лойиҳалар ва янги ютуқлар йили бўлишига ишонаман. Биз бирлашиб, ўзаро ёрдам ва ишонч билан ҳаракат қилсак, албатта компаниямиз юксалади ва ривожланади. Мен жамоамизга ишонаман. Сизлар билан бирга  “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг обрўси ҳамда нуфузини янада оширишда давом этамиз. Янги йил барчамизга соғлик, тинчлик, фаровонлик ва муваффақият олиб келсин! 2026 йил омад ва янги марралар йили бўлишини чин дилдан тилайман. А.Камилов"Дори-Дармон" АК Бошқарув Раиси в.в.б.

  • 31 Декабрь, 11:20
  • Батафсил
not found

Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (25.12.2025 й. АВ рўйхат рақами 3735-сон) билан Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  Ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида ишлаб чиқарилган рецепт бўйича бериладиган дори воситаларига татбиқ этилади. У кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори моддалари, орфан препаратларга нисбатан қўлланилмайди.  Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Ваколатли орган этиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги белгиланди, у ҳисобга олинган референт нархлар тўғрисидаги маълумотларни хронологик тартибда ўз расмий веб-сайтига жойлаштириб боради.  Низомда ариза бериш ва текшириш муддатлари назарда тутилган, хусусан, ариза келиб тушган вақтдан бошлаб ишчи орган икки иш куни ичида маълумотларни текширади, зарур ҳолларда ариза берувчига камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.  Ахборот тизими импорт қилинадиган рецепт бўйича дори воситалари нархлари тўғрисидаги маълумотларни олади ва қуйидагиларни автоматик равишда ҳисоблаб чиқади: референт мамлакатлардаги нархларнинг умумлаштирилган ўртача қиймати; рецепт бўйича дори воситалари ишлаб чиқарилган мамлакатда белгиланган базавий нархга нисбатан дори воситаси нархининг 15 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги суғурта ва транспорт харажатлари қиймати; Божхона қўмитаси томонидан Inkoterms CIP шарти асосида тақдим этилган импорт қилинадиган рецепт бўйича дори воситалари нархларининг сўнгги 12 ойдаги ўртача қиймати.  Шундан сўнг, ахборот тизими ариза берувчининг танловига кўра ҳисобланган қийматларнинг энг паст қийматини МБ томонидан ариза берилган кундаги валюталарнинг расмий курси асосида АҚШ доллари, евро ёки Россия рублида референт нархлар сифатида қабул қилишни тавсия этади.  Референт нархни шакллантириш тизими – таъсир этувчи моддаси бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатларда ва референт мамлакатларда, "Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme" (PIC/S) халқаро ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида дори воситасининг шакли, қадоқдаги миқдори, дозаси, концентрацияси, ўлчами ва қадоғини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир савдо номи учун референт нархларни таҳлил қилиш натижалари асосида ҳисобга олиш тизими.

  • 30 Декабрь, 11:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech