15:00 (28.11.2025)

195

Давлат хизматлари СИ асосида ишлайди! Аҳолига йилига 23 млрд сўм тежалади

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги "Бюрократияни бартараф этиш" форумида давлат бошқарувини замон талабларига мослаштириш, ортиқча маъмурий тўсиқларни қисқартириш ва фуқаролар ҳамда бизнес учун қулай давлат хизматлари эко-тизимини яратиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди:

✔️ Давлат хизматлари сони 444 тадан 1 040 тагача оширилди, 2030 йилгача бу кўрсаткич 1,5 мингтага етказилади.

✔️110 дан ортиқ ҳужжат ва маълумот талаб қилиш тўлиқ бекор қилинади.

✔️100 дан ортиқ хизматлар муддатлари 50 фоизгача қисқартирилади.

✔️Давлат хизматлари портали, "Лисензия" тизими ва колл-марказлар сунъий интеллект асосида ишлашга ўтказилади.

✔️Электрон ҳужжат айланмаси ҳисобига аҳолининг йилига 23 миллиард сўм маблағи тежалади.

✔️Лисензиялаш, қурилиш ва коммунал тармоқларга уланиш соҳасида 300 дан ортиқ хизмат соддалаштирилади.

✔️4 та коммунал тармоққа (электр, газ, сув, канализация) ягона ариза орқали уланиш имконияти яратилади.

✔️"Қоғозсиз ҳукумат" тизимига тўлиқ ўтиш мақсадида мавжуд 40 миллион ҳужжатдан 25 миллиони рақамлаштирилади.

✔️Проактив ва композит хизматлар сони 400 тага етказилади.

✔️Бюрократияни бартараф этишга оид энг илғор таклиф киритган фаол фуқаролар ва идоралар 3 миллион долларлик мукофот жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади.

2023–2030 йилларда Ўзбекистон қоғозбозликдан холи, тезкор, қулай, инсон манфаатларига асосланган рақамли давлатга айланади. Фуқаро, тадбиркор ва давлат ўртасидаги барча жараёнлар минимал вақт, минимал ҳужжат ва максимал шаффофлик билан амалга ошади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech