11:44 (27.11.2025)
234
Қонун (ЎРҚ–1097-сон, 27.11.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳукуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
???? Унга кўра, жамият овоз берувчи акцияларининг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи ёхуд овоз берувчи акциялари миқдори жамиятнинг бошқа ҳар бир акциядори улушига нисбатан кўп ҳамда овози қарор натижасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлган акциядор мажоритар акциядор деб эътироф этилади.
???? Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, жамият кузатув кенгаши аъзолари, жамият директори, бошқарув аъзолари ҳамда ишончли бошқарувчининг фидуциар мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:
???? вазифа ва мажбуриятларини амалга оширишда виждонан ҳаракат қилиб, жамият ва акциядорлар манфаатларини энг кўп акс эттирувчи усуллардан фойдаланиш;
???? жамият мол-мулкидан жамиятнинг уставига ва ички ҳужжатларига зид равишда ва (ёки) акциядорлар умумий йиғилишининг ва (ёки) кузатув кенгашининг қарорларисиз, шахсий манфаатларини кўзлаб фойдаланмаслик;
???? жамиятнинг асосий фаолияти йўналишларига хос бўлган соҳадаги тадбиркорликни жамиятнинг тегишли бошқарув органлари розилигисиз амалга оширмаслик;
???? қонунчиликка, жамиятнинг ички ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик;
???? ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш эвазига моддий қимматликлар олмаслик.