17:45 (27.11.2025)

221

Дорихона ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинари ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимида фаолият юритаётган дорихона ходимлари ва мудирларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди. Тадбир гибрид шаклда — онлайн ва офлайн форматда амалга оширилиб, унда иштирокчилар мутахассислар томонидан тақдим этилган мавзулар юзасидан атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.

Семинар доирасида “Vantage Focus” МЧЖ вакиллари ҳам иштирок этиб, компания фаолияти, дорилар импорти, тарқатилиши ва тиббиёт ходимлари учун ахборот-маърифий кўмак бериш йўналишлари ҳақида маълумотлар тақдим этди. Ушбу компаниянинг халқаро тармоққа эга экани ва Ўзбекистон фармацевтика бозорида фаол иштирок этиши қайд этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга шамоллаш мавсумида антивирус препаратларини тўғри тавсия қилиш усуллари, ножўя вазиятларда дорихона ходимларининг ҳаракат алгоритмлари, шунингдек, “Новирин” препаратининг таблетка ва сироп шакллари ҳақида батафсил тушунтириш берилди. Мутаҳассислар препаратнинг противовирус ва иммуномодулятор хусусиятлари, ОРВИ, грипп ва герпетик инфекцияларда қўлланилиши ҳамда дозалашдаги муҳим жиҳатлар бўйича амалий тавсиялар бердилар.

Шунингдек, ўқув семинари доирасида “Дори-Дармон” АК тижорат директори Рамил Абдулов компаниянинг маркетинг ва тижорат йўналишларида намунавий фаолияти билан ажралиб турган бир қатор ходимларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади. Албатта бу уларни келгуси фаолиятида янада юксак натижаларга эришишига рағбатлантиради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech