09:00 (10.07.2025)
88
PLOS One журналида чоп этилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, туя сути — касалликнинг асосий сабабчиларидан бири бўлган чанг кенгашаклари келтириб чиқарадиган аллергик астманинг оғирлигини камайтиради.
Ҳозирча синовлар фақат сичқонларда ўтказилган, аммо натижалар туя сутини анъанавий даволашга қўшимча тарзида қўллаш имкониятини кўрсатмоқда. Тажрибада сичқонлар уч гуруҳга бўлинди: соғломлар, сунъий равишда астма қўзғатилганлар ва астма бўлиб, туя сути берилганлар.
Ҳайвонларга ҳар ҳафта беш марта, аллергия келтирувчи модда таъсиридан бир кун олдин бошлаб, бутун тадқиқот давомида ҳар сафар 0,5 миллилитр туя сути берилди. Туя сути ичган сичқонларда нафас йўлларининг аллергияга сезувчанлиги камайди, яллиғланиш ва иммун ҳужайралари, айниқса аллергик астма билан боғлиқ эозинофиллар сони қисқарди.
Бундан ташқари, туя сути аллергик реакциялар ва яллиғланишли касалликларда иштирок этувчи Т-хелпер ҳужайралари (Th2 ва Th17) сонини камайтирди, шунингдек, туя сути яллиғланиш ўчоғига иммун ҳужайраларини жалб қилувчи CCL17 химокини ва цитокинлар даражасини ҳам пасайтирди. Шу тариқа, туя сути иммунамодуляцион ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатди.
Муаллифларнинг таъкидлашича: туя сути оқсиллар, витаминлар, антиоксидантлар ва иммуноглобулинларга бой бўлса-да, ҳозирча қайси моддалар айнан шу таъсирни таъминлаётгани номаълум. Бундан ташқари, туя сути фақат битта фермада олинган ва сигир сути билан таққослаш амалга оширилмаган. Шундай бўлса-да, бу тадқиқот туя сутига астма учун потенциал ёрдам сифатида қизиқишни кучайтиради, айниқса аллергик реакцияси бўлган одамларда.