12:02 (14.05.2025)

33

Бактериялар ва вируслар инсон танасидан ташқарида қанча вақт яшайди?

Бактериялар ва вирусларнинг яшаш муддати уларнинг турига ва улар жойлашган юзасига боғлиқ.

Шамоллашни келтириб чиқарувчи вируслар
Шамоллашни келтириб чиқарувчи вируслар ёпиқ сиртларда 7 кундан ортиқ яшаши мумкинлиги исботланган. Умуман олганда, вируслар ғовакли юзаларга ( мато ва тўқимачилик буюмлари) қараганда зангламайдиган пўлат ва пластмасса каби силлиқ (сувга чидамли) сиртларда узоқроқ яшайди. Шамоллашни келтириб чиқарувчи вируслар юзада бир неча кун яшаши мумкин бўлса-да, касаллик келтириб чиқариш қобилияти 24 соатдан кейин пасайишни бошлайди.

Кўпгина вируслар қўлларнинг юзасида камроқ яшайди, аммо умумий шамоллаш қўзғатувчи риновирусларнинг 40% қўлда бир соат давомида юқумли бўлиб қолади. Баъзида болаларда оғир касалликка олиб келадиган респиратор синситиал вируси (РСВ) овқатланиш столида 6 соатгача, мато ва қоғозда - 30-45 дақиқа, терида - 20 дақиқагача яшаши мумкин.

Грипп вируслари
Қаттиқ сиртларда улар 24 соат яшаши мумкин. Грипп вируслари матода атиги 15 дақиқа яшай олади. Грипп вируслари ҳаводаги намлик томчиларида бир неча соат, паст ҳароратларда эса узоқроқ яшаши мумкин.

Болаларда круп (нафас йуллари ўткир инфекцияси)пайдо бўлишига олиб келадиган парагрипп вируси қаттиқ сиртда 10 соат, юмшоқ юзада эса 4 соатгача яшаши мумкин.

Ичак инфекциялари
Ичак инфекцияларининг қўзғатувчиси турли микроорганизмлар бўлиши мумкин, жумладан E. coli, Salmonella, Clostridium difficile ва Campylobacter каби бактериялар, шунингдек норовирус ва ротавирус каби вируслар.
Salmonella ва Campylobacter қаттиқ юзалар ва матоларда тахминан 1-4 соат яшаши мумкин, норовирус ва Clostridium difficile эса анча узоқроқ яшаши мумкин. Бир тадқиқотга кўра, Clostridium difficile беш ойгача ҳаётийлигини йўқотмайди. Норовирус қаттиқ сиртларда бир неча кундан ҳафта давомида яшаши мумкин.
Ичак инфекциялари тарқалишининг олдини олиш учун шахсий гигиена талабларига риоя қилиш керак.

МРЗС (метициллинга чидамли олтин стафилококклар)
Олтин стафилококклар, МРЗС инфекциясини келтириб чиқарадиган бактериялар юзаларда бир неча кун ёки ҳатто ҳафталар давомида яшаши мумкин. МРЗС бактериялари баъзи бактериялар ва вирусларга қараганда сиртларда узоқроқ яшаши мумкин, чунки улар намликсиз яхши яшайди. МРЗС бактериялари одатда қаттиқ сиртларда юмшоқ сиртларга қараганда узоқроқ яшайди.

Герпес
Герпес вируслари пластмассада тўрт соат, матода учта ва терида икки соат яшаши мумкин. Aгар сизда герпес тошмаси пайдо бўлса, пуфакчаларга тегманг.

COVID-19
Нарса, буюмлар юзасида — 22 даража илиқ ҳаво ва 40 фоиз намликда бир неча соатдан беш кунгача сақланади. Дезинфекциялаш воситаларига чидамсиз. Вирус 56 даражагача қиздирилганда 15 дақиқа ичида ҳалок бўлади.

ОИТС
Ҳавода бир неча дақиқа. Ишлатилган шпритсларда, 22 даражадан 37 гача бўлган ҳароратда, 7 кунгача. Дезинфекция воситаларига чидамсиз. 56 даражагача қиздирилганда 30 дақиқа фаол, қайнатилганда 1 дақиқадан сўнг ҳалок бўлади.

Ротавируслар
Водопровод сувида икки ойгача. Атроф-муҳит юзаларида 45 кунгача, мева ва сабзавотлар сиртида 5 кундан 30 кунгача сақланади. Дезинфекция воситаларига чидамли, 50 даражагача бўлган иссиқликка бардош бера олади ва ҳатто хлорланган сувда ўлмайди.

Қизамиқ
Муҳитдаги сиртлар ва ҳаводаги -15 ва ундан паст ҳароратларда бир неча ҳафта давомида, хона ҳароратида бир неча соат тирик қолади холос. Вирус ультрабинафша нурлари ва кундузги ёруғлик таъсирида нобуд бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech