Янгиликлар

not found

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” — “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясида ўзбек тили байрами нишонланди

Дунёда миллатни миллат сифатида ушлаб турган омиллар бор. Шулардан бири миллий қадриятларимиз, ота-боболаримиз қарашларини, миллатнинг маънавий қиёфасини белгилаб берадиган она тилимиздир. Шу маънода, ҳар йили 21 октябр — Ўзбек тили байрами муносабати билан юртимиз бўйлаб турли тадбирлар ташкил этилади. Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири  “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясида ҳам юқори руҳда ташкил этилди. Тадбирни компания Бошқаруви раиси в.в.б. А. Камилов кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Жумладан, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан тараққиётимизнинг янги босқичида она тилимизнинг ривожига хизмат қилувчи улкан қадамлар ташланганлиги, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеини тубдан оширишга қаратилган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар кўрилганлиги, она тилимизнинг жамиятнинг барча соҳаларида фаол қўлланилишига эришиш, ёш авлодни тилимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Куни кеча “Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинганлиги ва 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2025-2026 йилларда амалга ошириш дастури тасдиқланганлиги ва унда белгиланган чора-тадбирлар ўзбек тилини юртимиз ва жаҳондаги мавқиени янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни тилга меҳрини янада оширишга хизмат қилиши  қайд этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тили қоидаларига амал қилиш,  компания иш фаолиятида расмий давлат тилида иш олиб борилиши ходимларнинг тилга бўлган эътибор ва ҳурматининг бир наъмунаси эканлигини эътироф этиш билан бирга, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида тез-тез учрайдиган русча атамаларнинг ўзбекча муқобиллари ҳамда уларни амалиётда тўғри қўллаш бўйича тавсиялар беришди.

  • 21 Октябрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Электрон рецепт тизимини жорий этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида электрон рецепт тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Тадбирда Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва Адлия вазирлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, шунингдек, Тошкент шаҳридаги дорихоналар масъул ходимлари, хусусан "Dori-Darmon" АК масъуллари иштирок этди. Учрашувда мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 570-сон қарори мазмун моҳияти, электрон рецепт тизимининг жорий этилиши, амалиётда қўлланилиши ҳамда дорихоналар фаолиятига оид лицензия шартларига киритилган янгиликлар, қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар ва дорихоналарда ушбу тизим билан ишлашнинг афзалликлари юзасидан батафсил маълумот берилди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 570-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 10 декабрдан бошлаб, Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман, шаҳарлардаги барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (агар мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилиши белгиланган. Семинар давомида дорихона вакиллари электрон рецепт тизимини жорий этиш билан боғлиқ мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашишди ҳамда таклифлар беришди. Шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

  • 20 Октябрь, 14:26
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Дунё аҳолисининг ҳар учинчиси неврологик бузилишлардан азият чекмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хавотирли маълумотларни эълон қилди: дунё бўйлаб 3 миллиарддан ортиқ инсон неврологик бузилишлар билан яшамоқда, ҳар йили эса 11 миллиондан зиёд инсон мия фаолиятига таъсир қилувчи касалликлар туфайли вафот этмоқда. ЖССТ ҳукуматларни неврологик саломатликни сақлашга қаратилган инвестицияларни жадаллаштиришга ва тиббий хизматларга етарли даражада етишишни таъминлашдаги тўсиқларни бартараф этишга чақирмоқда. Ташкилот ҳисоботига кўра, Ер юзи аҳолисининг тахминан 40 фоизи бир ёки бир нечта неврологик бузилишлардан азият чекмоқда. Ўлим ва ногиронликка энг кўп олиб келадиган 10 та неврологик касаллик қаторига қуйидагилар киради:• инсульт,• мигрень,• Альцгеймер касаллиги ва деменциянинг бошқа турлари,• менингит,• сабаби номаълум бўлган эпилепсия. Шу билан бирга, structural (таркибий), молиявий ва ижтимоий тўсиқлар бу касалликларга қарши курашда тўсқинлик қилмоқда. ЖССТ таъкидлашича, жамиятдаги кенг тарқалган нотўғри тушунчалар ва стереотиплар кўплаб одамларни зарур тиббий ёрдам сўрашдан тийиб туради. ЖССТ таъкидлашича, кам даромадли мамлакатларда невролог шифокорлар сони ривожланган давлатларга нисбатан 80% кам. Бу эса миллионлаб инсонлар учун ўз вақтида қўйиладиган ташхис, самарали даво ва мунтазам кузатувнинг мавжуд эмаслигини англатади. Ҳозирда фақат 63 та давлатда неврологик касалликларни даволаш бўйича миллий стратегия мавжуд ва атиги 34 та давлатда ушбу соҳани махсус молиялаштириш кўзда тутилган. «Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, неврологик касалликлар юки ортиб бораверади», — дейилади ЖССТ хабарида. Ҳисоботда мамлакатлар шошилинч равишда ушбу соҳани устувор йўналиш сифатида белгилаши, мунтазам инвестициялар киритиши, тиббий хизматлардан фойдаланиш имконини кенгайтириши, мия саломатлигини тарғиб этиши ва қарор қабул қилиш жараёнларини яхшилаш мақсадида мониторингни кучайтириши зарурлиги қатъий таъкидланган.

  • 20 Октябрь, 10:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech