14:57 (16.05.2025)

67

Тез тиббий ёрдам ходимларининг I-Республика съезди бошланди

Бугун пойтахтимизнинг International  Hotel Tashkent меҳмонхонасида халқаро мутахассислар иштирокида тез тиббий ёрдам ходимларининг  I-Республика съезди бошланди.

“Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги I -Республика съездида  маҳаллий мутахассислардан ташқари, Россия Федерацияси, Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Франция, Германия, Италия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби 10 дан зиёд давлатлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари онлайн ва офлайн тарзда иштирок этмоқда. Хусусан, "Dori-Darmon"АК вакиллари ҳам иштирок этаяпти.

Илк бор ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очиб берди. Вазир ўз нутқида мазкур анжуман мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани биргаликда муҳокама қилиш, соҳа амалиётига замонавий технологиялар ва рақамли ечимларни жорий этишда муҳим платформа бўлишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари куннинг иккинчи ярмидан секцияларга бўлинган ҳолда соҳанинг муҳим муаммоларини биргаликда муҳокама қилиб, таклифлар ишлаб чиқади.

Тез тиббий ёрдам ходимларининг  I-Республика съезди эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech