14:53 (15.05.2025)

68

Юнусободда “Электрон рецепт” модули тўлиқ йўлга қўйилади

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир Асилбек Худаяров ва Бош прокурор ўринбосари — департамент бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида “Электрон рецепт” тизимини Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тўлиқ ишга тушириш ва уни бутун республикага намуна қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирда туман бўйича тизимга бириктирилган аҳоли 359 минг нафардан зиёдни ташкил этиши таъкидланди. Айни чоғда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан ҳудуддаги 10 та бирламчи тиббий санитария муассасасига 8 та хусусий ва ижтимоий дорихона бириктирилган ҳамда улар ўртасида шартномалар имзоланган.

Эндиги босқичда эса “Электрон рецепт” модулини Юнусободда тўлиқ йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Шу боис йиғилишда ҳудуддаги мавжуд ахборот тизимларини “Электрон рецепт” модулига интеграция қилиш, агар бўлмаса, қисқа муддатда йўлга қўйиш билан боғлиқ амалий чоралар белгилаб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech