18:00 (15.05.2025)
57
AҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) болалар учун фторли озиқ-овқат қўшимчаларини бозордан олиб ташлашни бошлади.
Фтор сув, тупроқ ва ҳавода учрайдиган минералдир. Фтор кариеснинг олдини олишга ёрдам бериши исботланган. Ўнлаб йиллар давомида фтор тиш пасталари ва бошқа тиш парвариши маҳсулотлари таркибига қўшилган.
Aмерика стоматолог-гигиенистлар ассоциацияси президенти Ерин Хейли-Хицнинг сўзларига кўра, фтор етишмаслиги оғиз бўшлиғи касалликлари кўпайишига олиб келади.
Ташкилот водопровод сувига фтор қўшиш тарафдори.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бундай чора болалар ва катталарда кариес ривожланиш хавфини 25 фоиздан кўпроққа камайтириш имконини беради.
Бироқ, AҚШ соғлиқни сақлаш вазири кичик Роберт Ф. Кеннеди водопровод сувига минерал қўшилиши кўплаб соғлиқ муаммоларига, жумладан саратонга сабаб бўлишини таъкидлайди.
FDA 31- октябргача хавфсизликка оид маълумотларни таҳлил қилишни якунлашни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, фторли маҳсулотларни бозордан олиб ташлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.