Янгиликлар

not found

Республикада грипп ва ЎРИ бўйича эпидемик вазият қандай?

Ўзбекистонда ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан (кўп йиллик касалланиш кўрсаткичидан) 36,5 фоизга пастлиги кузатилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар берди. Россия ва қўшни мамлакатларда ўткир респиратор инфекцияларнинг (ЎРИ) сезиларли мавсумий кўтарилиши фонида авиақатновлар, меҳнат миграцияси, хизмат сафарлари орқали касалликнинг четдан кириб келиши ва тарқалиш хавфи мавжуд. Ўзбекистонда ўткир респиратор инфекциялар бўйича эпидемик вазият мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Грипп ва ЎРИ вирусларининг айланишини аниқлаш мақсадида вирусологик тадқиқотлар ўтказилмоқда. Санэпидқўмита тасарруфидаги 15 та вирусология лабораторияларида грипп ва гриппга ўхшаш касалликларни ташхислаш амалга оширилмоқда. ЎРИ касалланиш кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан (кўп йиллик касалланиш кўрсаткичидан) 36,5%га пастлиги кузатилмоқда, дея таъкидланади қўмита хабарида. Мамлакатимизда касалланишни ёшма-ёш таҳлил қилинганда энг юқори кўрсаткич 0 - 1 ёшдаги болалар ўртасида учрамоқда. Ҳозирги вақтда республикада грипп ва ЎРИ бўйича эпидемик вазият барқарор ва Санэпидқўмита томонидан назоратга олинган.

  • 18 Сентябрь, 09:05
  • Батафсил
not found

Кимлар кафолатланган тиббий пакетдан фойдаланади?

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тасдиқланган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, қуйидаги шахслар кафолатланган пакетга киритилган тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида стационар тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга: —  Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; — Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар. Кафолатланган пакет қандай шакллантирилади? Кафолатланган пакет тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади: —  шошилинч тиббий ёрдам; —  режали тиббий (шу жумладан, бирламчи тиббий-санитария) ёрдам; —  паллиатив тиббий ёрдам. Бунда беморларнинг стационар шароитда даволаниши тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ҳамда миллий клиник протоколлар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тиббиёт муассасаларида стационар шароитда Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқ ташкил этилади. Кафолатланган пакетга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан, дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий буюмлар ҳамда реагентлар билан таъминлаш чоралари киритилади. Кафолатланган пакетни шакллантиришда шошилинч тиббий ёрдамнинг ҳажми чекланиши мумкин эмаслиги ҳисобга олинади. Бунда шошилинч ёрдам кўрсатишни асоссиз рад этган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. Кафолатланган пакет амбулатор тиббий хизматлар турлари ва ҳажмлари асосида устувор равишда аҳоли орасида тарқалган энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича шакллантирилади. Кафолатланган пакетни шошилинч тиббий ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги харажат турлари ҳисобга олинади: — беморни шошилинч ёрдам кўрсатиладиган жойга, шунингдек, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган кўрсатмалар бўйича бир тиббиёт муассасасидан бошқасига транспортда олиб бориш, беморга ташхис қўйиш, уни даволаш ҳамда зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш; — шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган кўрсаткичлар ва ҳолатлар бўйича тиббиёт муассасасида бўлиш ҳамда овқатланиш.

  • 17 Сентябрь, 17:00
  • Батафсил
not found

Қандли дибедга чалинганлар учун чекиш хафли-тадқиқот

Тамаки чекиш, унинг қайси турига мансуб бўлишидан қатъи назар, қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Бу ҳақда Швеция, Норвегия ва Финляндия олимлари Вена шаҳрида бўлиб ўтган Европанинг Қандли диабетни ўрганиш ассоциацияси (EASD) йиллик анжуманида маълум қилди. Тадқиқотчилар 7 минг нафардан ортиқ инсоннинг маълумотларини таҳлил қилган ҳолда, тамаки чекувчиларда инсулинга қаттиқ қаршилик билан боғлиқ диабет шакли (SIRD) ривожланиш эҳтимоли икки баробар юқори эканини аниқладилар. Шунингдек, инсулин етишмовчилиги, семизлик ёки ёш билан боғлиқ диабет турлари ривожланиш хавфи ҳам 20 фоиздан 57 фоизгача ошиши мумкинлиги қайд этилди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, генетик мойилликка эга инсонлар айниқса хавф остида. Уларда тамаки чекиш ва ирсий омиллар биргаликда касалликка чалиниш эҳтимолини уч баробаргача оширади. Муаллифлар таъкидлашича, тамакидан воз кечиш қандли диабетнинг олдини олишдаги асосий профилактик чоралардан бири бўлиши лозим.

  • 17 Сентябрь, 09:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech