16:15 (30.06.2025)

57

Нервлар билан бирикиб ўсадиган тиш имплантлари ихтиро қилинди

Олимлар инновацион имплантни тақдим этишди, у шунчаки тиш ўрнини босмайди, балки том маънода милк ичида ўсиб, худди ҳақиқий тишлар каби нервлар билан боғланади.

Тафц университети стоматология мактаби ва тиббиёт факултети тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган “ақлли” имплант- бу илдиз ҳужайралари ва уларнинг нерв тўқималарига айланишини қўзғатувчи махсус оқсил мавжуд бўлган, биологик парчаланадиган ташқи қатламга эга сунъий тишдир.

«Ақлли» имплант суякларни тешмасдан тўғридан-тўғри тўқималарга жойлаштирилиши мумкин ва илдиз ҳужайралари, шунингдек, таркибидаги махсус оқсил туфайли у мавжуд нервлар билан бирлашиб, ҳақиқий тиш каби озиқ-овқатни тузилиши ва ҳароратини ҳис қилиш имконини беради.

Имплант кемирувчиларда муваффақиятли синовдан ўтказилди ва имплантациядан 6 ҳафта ўтгач тўлиқ ишлади. Кейинги қадам, ҳайвонларнинг мияси имплантга қандай муносабатда бўлишини ва мавжуд асаб тизимига қанчалик самарали қўшилишини ўрганишдир.

Шундан сўнг олимлар йирик ҳайвонлар устида ўтказиладиган тажрибаларга, сўнгра одамларда клиник синовларга ўтадилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech