13:00 (19.12.2025)
118
Жаҳон фармацевтика саноати ривожланиб борар экан, ходимлар сони компаниянинг иш ҳажми, глобал қамрови ва хизматлар кўламини кўрсатиб берувчи муҳим кўрсаткич бўлиб қолмоқда.
2025 йилда фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги энг йирик иш берувчи компаниялар турли — анъанавий дори ишлаб чиқариш ва биотехнология инновацияларидан тортиб, чакана дорихоналар ва клиник хизматларгача бўлган йўналишларни қамраб олмоқда.
1. CVS Health (300 000 дан ортиқ ходим)
CVS Health 2025 йил ҳолатига кўра 300 мингдан ортиқ ходимга эга бўлиб, фармацевтика билан боғлиқ соҳадаги энг йирик иш берувчи ҳисобланади. Компания фақат дорихоналар тармоғи билан чекланиб қолмай, MinuteClinic тиббий клиникалари, Caremark фармацевтик имтиёзларни бошқариш тизими (PBM) ва Aetna суғурта бўлими орқали ҳам фаолият юритади.
2024 йилда CVS Health компаниясининг даромади 97,7 миллиард долларни ташкил этган.
2. Walgreens Boots Alliance (тахминан 311 000 ходим)
Walgreens Boots Alliance (WBA) компанияси тахминан 311 минг нафар ходимни иш билан таъминлаб, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа бозорларда фаолият юритади. Hozirda WBA ўз фаолиятини рақамли дорихона инфратузилмаси ва клиник хизматларни ривожлантириш томон йўналтирмоқда.
3. Johnson & Johnson (тахминан 138 000 ходим)
Johnson & Johnson (J&J) компаниясида 2025 йил ҳолатига кўра тахминан 138 минг нафар ходим фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич 2023 йилдаги 152 мингдан ортиқ ходимга нисбатан камайган бўлиб, бу камайиш компаниянинг истеъмолчилар учун мўлжалланган соғлиқни сақлаш бўлими — Kenvueни алоҳида компания сифатида ажратиб чиқиши билан боғлиқ.
Шунга қарамасдан, J&J фармацевтика соҳасига, айниқса онкология ва иммунология йўналишларига, шунингдек тиббий қурилмалар ишлаб чиқаришга сармоя киритишни давом эттирмоқда. 2024 йилда компания 88,8 миллиард доллар даромад қайд этди.
4. Sinopharm (тахминан 115 959 ходим)
Sinopharm — Хитойнинг давлат назоратидаги йирик фармацевтика компанияси — тахминан 120 минг нафар ходимни иш билан таъминлайди. Компания дорилар ишлаб чиқариш, вакцина тадқиқотлари (R&D), анъанавий Хитой тиббиёти (TCM) ва дистрибьюторлик соҳаларида фаолият юритади.
5. AstraZeneca (тахминан 94 300 ходим)
AstraZeneca компанияси 2024 йил охирига қадар ходимлар сонини тахминан 94 300 нафарга етказди. Бу компаниянинг онкология, кам учрайдиган касалликлар ва нафас олиш тизими касалликлари учун дорилари соҳасида кенгайиши натижасидир. Компания шунингдек 2030 йилгача умумий даромадни 80 миллиард долларга етказиш мақсадини эълон қилди. Бу мақсадга эришиш учун AstraZeneca 2030 йилга қадар 20 та янги дорини бозорга чиқаришни режалаштирмоқда.