08:52 (14.03.2025)
778
Швециялик олимлар ёғсиз ва ёғли балиқларни истеъмол қилиш тарқоқ склероз ташхиси қўйилган одамларда ногиронликнинг бошланишини секинлаштириши мумкинлигини аниқлади.
Тарқоқ склероз асаб тизимининг сурункали отоиммун касаллиги бўлиб, бунинг натижасида одам ногирон бўлиб қолиши мумкин. Мия ва умуртқа нерв импулсларининг бузилиши қўл ва оёқларнинг заифлашиши, кўришнинг ёмонлашиш, бош айланиши ва ҳаракатчанликнинг пасайишига олиб келади.
15 йил давомида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ёғли ва ёғсиз балиқни кўпроқ истеъмол қилган беморларда ногиронлик даражаси секинроқ ўсган. Тадқиқотда янги ташхис қўйилган тарқоқ склероз (МС) билан касалланган 2719 нафар (ўртача ёши 38 ёш) кўнгилли иштирок этди. Иштирокчиларнинг овқатланиш рационлари ва касаллик ривожланиши кузатиб борилган.
Натижалар шуни кўрсатдики, ташхис қўйилганда ёғли ва ёғсиз балиқларни кўп истеъмол қилиш касалликнинг ривожланиш хавфини 44% га ва симптомларнинг 3-даражали ногиронликкача ёмонлашишини - 45% га камайтиради.
Олимларнинг таъкидлашича, терапевтик таъсир балиқ таркибидаги омега-3 кислоталари билан эмас, балки таурин аминокислоталари билан боғлиқ. Таурин организмда турли функцияларни бажаради, жумладан, антиоксидант ва яллиғланишга қарши таъсири туфайли ҳужайраларни йўқ қилишдан ҳимоя қилади.