11:30 (30.12.2025)
166
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (25.12.2025 й. АВ рўйхат рақами 3735-сон) билан Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида ишлаб чиқарилган рецепт бўйича бериладиган дори воситаларига татбиқ этилади. У кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори моддалари, орфан препаратларга нисбатан қўлланилмайди.
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Ваколатли орган этиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги белгиланди, у ҳисобга олинган референт нархлар тўғрисидаги маълумотларни хронологик тартибда ўз расмий веб-сайтига жойлаштириб боради.
Низомда ариза бериш ва текшириш муддатлари назарда тутилган, хусусан, ариза келиб тушган вақтдан бошлаб ишчи орган икки иш куни ичида маълумотларни текширади, зарур ҳолларда ариза берувчига камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.
Ахборот тизими импорт қилинадиган рецепт бўйича дори воситалари нархлари тўғрисидаги маълумотларни олади ва қуйидагиларни автоматик равишда ҳисоблаб чиқади:
Шундан сўнг, ахборот тизими ариза берувчининг танловига кўра ҳисобланган қийматларнинг энг паст қийматини МБ томонидан ариза берилган кундаги валюталарнинг расмий курси асосида АҚШ доллари, евро ёки Россия рублида референт нархлар сифатида қабул қилишни тавсия этади.
Референт нархни шакллантириш тизими – таъсир этувчи моддаси бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатларда ва референт мамлакатларда, "Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme" (PIC/S) халқаро ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида дори воситасининг шакли, қадоқдаги миқдори, дозаси, концентрацияси, ўлчами ва қадоғини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир савдо номи учун референт нархларни таҳлил қилиш натижалари асосида ҳисобга олиш тизими.