18:00 (14.03.2025)
848
Бу шунчаки эмас, бунинг ортида илм ва сабр-тоқат ётади. Нима учун баъзи дориларнинг ён таъсирларини узоқ рўйхати борлигини кўриб чиқамиз.
Препарат яхши ўрганилган
Дори бозорга чиқарилишидан олдин фармацевтика компаниялари клиник синовларни ўтказади. Улар йиллар давомида давом этиши ва ён таъсирлар рўйхатини пайдо қилиши мумкин. Қонунчиликка кўра, кўрсатмаларда ножуя таъсирлар тўлиқ акс эттирилиши керак. Ва бу яхши: биз дори ҳақида қанчалик кўп билсак, ундан фойдаланиш шунчалик хавфсизроқ бўлади.
Ножўя таъсирлар ≠ улар албатта содир бўладими?
Узоқ рўйхат ҳар қандай беморнинг қайсидир бир ён таъсирга дучор бўлади дегани эмас. Уларнинг аксарияти камдан-кам учрайди ёки енгил шаклда ўтиб кетади. Масалан, "10 000да<1" частотаси, препаратни қабул қилган ўн минг кишидан кўпи билан биттасида салбий реакция пайдо бўлиши мумкин.
Бу ишлаб чиқарувчининг ҳалоллик кўрсаткичидир.
Тасаввур қилинг, компаниялар ён таъсирларни танлаб буюрадиган бўлса - кўрсатмаларда фақат оғир ёки қайтариб бўлмайдиган оқибатлар акс эттирилса: инсулт, юрак хуружи, ўлим. Бунда рўйхат қисқароқ бўларди, аммо бундай дориларга бўлган ишонч нольга тенг бўлади.
Узоқ рўйхат шаффофлик ва бемор хавфсизлиги учун ташвишланиш белгисидир.
Ҳатто сувнинг ҳам "ён таъсири" бор.
Aслида, ҳар қандай нарса салбий реакцияга олиб келиши мумкин. Ҳатто сувнинг ҳам "ён таъсири" бор - масалан, шиш, электролитлар мувозанатининг бузилиши кузатилиши мумкин.
Aсосийси, фойдани хавф билан солиштириш
Шифокорлар препаратни мумкин бўлган хавфлардан потенциал фойда каттароқ бўлганда буюради. Aгар препарат онкология билан курашишга ёрдам берса, бош оғриғи кўринишидаги зарарсиз ён таъсири мақбул танловдир.
Ён таъсирларнинг узоқ рўйхати препаратнинг ўрганилганлигини ва ишлаб чиқарувчининг одамлар ҳақида қайғуришини билдиради. Aсосийси, ўз билганингизча ўзингизни даволаманг, шифокор томонидан белгиланган дориларни қабул қилишга одатланинг.