11:50 (28.02.2025)
974
"Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг 2024 йил якунларига бағишланган навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда компания Бошқарув раиси Мирзанозим Мирзабекович, кузатув кенгаши раиси Фарҳод Фарадeевич, бўлим бошлиқлари ҳамда компания таркибидаги жамиятларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда компания таркибидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлар раҳбарларининг 2024 йил якунлари ва 2025 йил учун бизнес лойиҳалари ва кутилаяётган натижадорлик тўғрисидаги ҳисоботларии тингланди.
Хусусан, 2024 йил давомида “Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг умумий товар айланмаси 121,6 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 72,6 мрлд сўмни, чакана товар айланмаси 49,0 млрд сўмни, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖнинг умумий товар айланмаси 62,7 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 19,0 мрлд сўмни, чакана товар айланмаси 43,7 млрд сўмни, “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖнинг умумий товар айланмаси 35,3 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 22,8 мрлд сўмни, чакана товар айланмаси 12,5 млрд сўмни, “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг умумий товар айланмаси 32,1 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 14,1 мрлд сўмни, чакана товар айланмаси 18,0 млрд сўмни ташкил этган.
“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги жамиятлар аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлашда етакчи ўринни эгаллайди. Хусусан, 2024 йил давомида “Самарқанд Дори-Дармон” томонидан 5,16 млрд сўмлик, “Фарғона Дори-Дармон” томонидан 3,07 млрд сўмлик, “Сурхон Дори-Дармон” томонидан 2,54 млрд сўмлик, “Бухоро Дори-Дармон” томонидан 2,15 млрд сўмлик, "Қорақалпоқ Дари-Дармак" томонидан 1,18 млрд. сўмлик дори воситалари амбулатория шароитида даволашда имтиёзга эга бўлган беморларга бепул берилган.
Йиғилиш давомида фаолиятида яхши натижаларни кўрсатиб келаётган “Фарғона Дори-дармон” АЖ ҳамда “Бухоро Дори-дармон” МЧЖ раҳбарлари жамият иш фаолиятини юритишдаги тажрибалари билан ўртоқлашди.
Йиғилиш якунида компания бошқарув аъзолари томонидан жамият раҳбарларига қарздорликларни баратараф этиш борасида бажарилиши зарур бўладиган ишлар юзасидан тавсиялар берилди. Савдо хажмини, бунинг учун эса дори воситалари ассортиментини ошириш, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик фаолиятини кучайтириш, айниқса бугунги кунда аҳоли ўртасида талаб кўп бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларини олиб келиниши тезлаштириш масалалари ҳамда фаолиятда дуч келинаётган муаммолар муҳокама қилинди. Таклифлар ўрганилди.