Янгиликлар

not found

Америка педиатрия академияси болаларда гриппнинг олдини олиш ва даволаш бўйича тавсияларни янгилади

Америка педиатрия академияси (AAP) 2026–2027 йилги грипп мавсуми учун янги тавсияларини эълон қилди. ✔️ Эмлаш — 6 ойликдан бошлаб ҳар йили AAP тиббий қарши кўрсатмалар бўлмаган ҳолларда 6 ойликдан бошлаб барча болаларни гриппга қарши эмлашни тавсия қилади. Боланинг ёши ва соғлиғи ҳолатига мос келадиган лицензияланган ҳар қандай вакцинадан фойдаланиш мумкин. AAP муайян вакцина ёки препарат шаклига устунлик бермайди. ✔️ Вирусга қарши даволаш — имкон қадар эрта Гриппга гумон қилинган ёки грипп тасдиқланган болаларга вирусга қарши препаратлар билан даволаш тавсия этилади, агар улар: • шифохонага ётқизилган бўлса; • касаллик оғир, асоратли ёки авж олиб бораётган бўлса; • сурункали касалликлар ёки иммунитет танқислиги каби ҳолатлар туфайли асоратлар хавфи юқори бўлган гуруҳга кирса. Кўрсатма мавжуд бўлганда, бола гриппга қарши эмланган ёки эмланмаганидан ва касаллик бошланганидан қанча вақт ўтганидан қатъи назар, даволашни имкон қадар эрта бошлаш керак. Асоратлар хавфи юқори бўлмаган болаларда ҳам вирусга қарши даволаш амбулатор шароитда кўриб чиқилиши мумкин. Айниқса, даволашни касалликнинг дастлабки 48 соати ичида бошлаш жуда муҳим. ✔️ Контактдан кейин вирусга қарши профилактика — айрим ҳолатлардагина Грипп вируси билан контактдан кейин вирусга қарши кимёвий профилактика айрим ҳолатларда, масалан, асоратлар хавфи юқори бўлган баъзи болаларга тавсия қилиниши мумкин. Айниқса, улар эмланмаган бўлса ёки вакцинадан кейин етарли иммунитет шаклланмаслиги кутилса. Шу билан бирга, вирусга қарши профилактика вакцинация ўрнини босмайди. AAP баҳосига кўра, 2025–2026 йилги мавсумда болалар орасида грипп касаллиги юқори даражада оғир кечган.

  • 17 Август, 12:00
  • Батафсил
not found

“DORI-DARMON” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Кузатув кенгашининг 2026 йил 19 июндаги қарорига асосан 2026 йил 17 июль куни Компаниянинг мажлислар залида компания акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда:  ➖ Компания Кузатув кенгашининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда аввалги йиллар бўйича Кузатув кенгаши раисининг маълумотини эшитиш ; ➖ Компаниянинг 2025 йил якуни бўйича ташқи аудит натижалари ва аудиторлик ташкилотининг хулосасини кўриб чиқиш; ➖ Компания бошқарувининг 2025 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш; ➖   Компания корпоратив бошқарув тизимини 2025 йил якунлари бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш; ➖ Компаниянинг 2025 йил якунлари бўйича соф фойда/зарарини тақсимлаш; ➖  Компаниянинг 2026 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш; ➖ Компаниянинг 2026 йил молиявий–хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш; ➖ Компаниянинг амалдаги Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш; ➖ Компания Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Компания Кузатув кенгашининг янги таркибига: Фозилкаримов Отабек Рустамович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари.Мухамедов Шерзод Дилмуратович - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.Икрамов Музраф Муборакходжаевич - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари.Усмонов Бекзод Шавкат ўғли - "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ директори.Софаров Шуҳрат Уралович - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи.Ахматов Давранбек Журайевич - “SKY HILL” МЧЖ ҚК вакили.Мустафаев Зафар Бўрибоевич - «Uzbek Lizing International» АЖ Бош директори. Кузатув кенгашига мустақил аъзо сифатида: Расулова Дилфуза Валиевна- Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессори сайланди.

  • 17 Июль, 18:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech