Янгиликлар

not found

«Дори-Дармон» АК дорихона ходимлари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди

«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси томонидан дорихона ходимлари учун навбатдаги малака ошириш ўқув семинари ўтказилди. Тренингда дорихона мудирлари ва ходимлари онлайн ҳамда офлайн форматда иштирок этди. Ўқув жараёнида Ҳиндистоннинг “Rusan Pharma Ltd” компанияси вакиллари иштирок этиб, компаниянинг илғор дори воситалари ҳақида маълумот беришди. Жумладан, "Биоран Рапид» препарати ҳақида махсус тақдимот ўтказилди. Мутахассислар таъкидлашича, «Биоран Рапид» — оғриқ ва яллиғланишга қарши тез таъсир этадиган замонавий дори воситасидир. У турли суяк-буғим тизими касалликларида, жароҳат ёки операциядан кейинги оғриқларда, қулоқ, матоқ ва бурун инфекцияларида, яллиғланиш касалликларида самарали қўлланилади. Препаратнинг асосий афзаллиги — организмда тез сўрилиши ва оғриқни қисқа вақт ичида енгиллатиши ҳисобланади. Тадбирда ходимлар препаратнинг қўлланиш тартиби, таъсир механизми, дозалари ва ножуя таъсирларии ҳақида саволлар бериб, мутахассисларидан батафсил жавоблар олдилар.  Маълумот учун:“Rusan Pharma Ltd” — Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтик компанияларидан бири бўлиб, 1994 йилда асос солинган. Компания дори воситаларининг тадқиқоти, ишлаб чиқариш ва дунё бўйлаб экспорт қилиш билан шуғулланади. Асосий йўналишлари — оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши, онкологик ва неврологик касалликлар учун мўлжалланган дори воситаларини ишлаб чиқишдир. Компания маҳсулотлари 50 дан ортиқ давлатларда рўйхатдан ўтган ва муваффақиятли қўлланилмоқда. Таъкидлаш керакки, бу каби ўқувлар ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, аҳолига сифатли ва ишончли фармацевтик хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

  • 31 Октябрь, 09:10
  • Батафсил
not found

"Lancet": Ҳар йили иссиқ ҳаво туфайли дунё бўйича қарийб 550 минг киши ҳаётдан кўз юмади

Дунё миқиёсида ҳар дақиқада бир киши иссиқ ҳаво туфайли вафот этмоқда. Глобал исиш билан боғлиқ ўлим даражаси 1990-йиллардан буён 23%га ошган. Бу ҳақда The Lancet Countdown ҳисоботида хабар берилди. The Lancet Countdown – Лондон университети колледжи ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамкорлигида тайёрланган ҳисоботдир. Унда мутахассислар иқлим ўзгариши аҳоли саломатлигига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот беришади. Ҳисоботда айтилишича, агар дунё етакчилари сиёсатини ўзгартирмаса ва нефть компаниялари янги конларни ишлаб чиқаришни давом эттирса, иқлим ўзгариши оқибатлари янада ёмонлашади. Сайёрамизнинг қазиб олинадиган ёқилғига қарамлиги ҳавонинг ифлосланишига, ўрмон ёнғинларига ва касалликларнинг тарқалишига олиб келади. 2012 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда дунё бўйлаб ҳар йили ўртача 546 000 киши ҳаво исиши оқибатида вафот этган. "Бу ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли кўрсаткич ва у ўсиб бормоқда", деди Сидней университети профессори Олли Жей. Сўнгги тўрт йилда инсон йилига ўртача 19 кун ҳаётига хавф туғдирадиган иссиқлик таъсири остида қолган. Агар инсон фаолияти сабаб юзага келаётган глобал исиш бўлмаганида, бу фақат 3 кунни ташкил этган бўлар эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, глобал исиш нафақат инсон саломатлиги, балки меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқот муаллифлари барча давлатларни тез фурсатда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга ўтиш, шаҳар инфратузилмасини иссиқ иқлимга мослаштириш, ҳамда экологик тоза маҳсулотлардан ташкил топган рационни кенг жорий этишга чақирмоқда.

  • 30 Октябрь, 15:30
  • Батафсил
not found

Тошкентда «закладчик»лар тармоғи ва яширин нарколаборатория фош этилди

Тошкент шаҳрида 35 миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи моддаларни ишлаб чиқарган нарколаборатория аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда кучли таъсир қилувчи моддаларни «закладка» усулида тарқатиш билан шуғулланувчи йирик уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг тўрт нафари жиноят устида қўлга олинган. Дастлаб Учтепа туманида уларнинг икки нафари тўхтатилиб, автомашинаси текширилганида 353 дона «Прегабалин» ва 25 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳнинг яна икки нафар аъзоси қўлга олинган. Ушбу шахслар вақтинча яшаб келаётган Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида яширин нарколаборатория ташкил этгани аниқланиб, 50 кг «Прегабалин» ва 1200 дона қадоқланган «Прегабалин», 2 кг ва 400 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддалар, 2 литр хомашёлар, 112 000 дона қадоқлаш учун флакон ва капсулалар ва бошқа зарурий ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

  • 30 Октябрь, 12:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech