Янгиликлар

not found

Давлат ташкилотлари дори-дармон ва тиббий жиҳозлар сотиб оладиган ягона платформа яратилади

Савдо-саноат палатаси биносида давлат харидларида иштирок этувчи тадбиркорлар ва ташкилотлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.  Тадбир давомида давлат харидлари жараёнидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратиш борасида муаммо ва таклифлар ўрганилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Тошпулатовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда давлат буюртмачилари дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қиладиган ягона платформа ишлаб чиқилмоқда.  Вазирлик расмийсининг тушунтиришича, давлат харидлари электрон тизимида “Farma.xarid.uz” модули ишлаб чиқилмоқда. “Тиббиёт йўналишидаги барча платформаларни бир жойга жамлаяпмиз. Ҳозир маҳсулотларни кимдир дўкондан оляпти ёки турли платформалардан фойдаланяпти. Биз барчасини бир жойга йиғамиз. Бу бўйича иш кетяпти”, деди вазир ўринбосари. Ҳукумат қарорига асосан, 2026 йил 1 мартдан янги модулдан фойдаланиб давлат харидларини амалга ошириш Андижон ва Наманган вилоятларида йўлга қўйилади. Июль ойидан эса механизм бутун республика бўйча мажбурий тарзда жорий этилади. 2026 йил 1 июлдан эътиборан фармацевтика йўналиши бўйича давлат харидларида қатнашиш учун: дориларни ишлаб чиқарувчилар GMP сертификатига; тиббий жиҳозлар ишлаб чиқарувчилар ISO:13485 сертификати; дориларни улгуржи сотувчи дистрибюторлар GDP сертификатига эга бўлиши шарт. Ўз навбатида маҳсулотлар сертификат ва гувоҳнома амал қилаётган даврда ишлаб чиқарилган бўлиши талаб этилади.  Янги модулда фармацевтика маҳсулотларининг бошланғич нархини қўшни давлатлардаги ўртача нархлар билан таққослаш имкони ҳам яратилади.

  • 19 Февраль, 11:30
  • Батафсил
not found

Битмайдиган яралар учун ампутациянинг олдини олувчи гель ишлаб чиқилди

Калифорния университети олимлари жароҳат ичида тўғридан-тўғри кислород ишлаб чиқарадиган ва ампутацияга олиб келиши мумкин бўлган сурункали жароҳатларнинг битишини тезлаштирадиган гел ишлаб чиқди. Тадқиқот натижалари Communications Materials (ComMat) журналида эълон қилинди. Сурункали яралар - бу бир ойдан ортиқ вақт давомида битмайдиган яралар. Дунё бўйлаб тахминан 12 миллион киши улардан азият чекади, деярли ҳар беш бемордан бири охир-оқибат ампутацияга муҳтож бўлади. Ампутация (лот. amputatio — кесиш) — бу касаллик, шикастланиш ёки диабедт, хавфли ўсмалар сабабли тана аъзосининг (одатда қўл ёки оёқнинг) бир қисми ёки бутунлай жарроҳлик йўли билан кесиб ташланишидир. Ушбу амалиёт ҳаётни сақлаб қолиш ва гангрена каби оғир асоратларнинг олдини олиш учун охирги чора сифатида қўлланилади. Тадқиқотчилар ярани ёмон битишнинг асосий сабабларидан бири сифатида гипоксияни — яъни шикастланган тўқималарнинг чуқур қатламларида кислород етишмаслигини кўрсатишмоқда. Жамоа сув ва холин асосида юмшоқ, эластик гел ишлаб чиқди, бу антибактериал хусусиятларга эга биомослашувчан бирикма. Гельни кичик батарея билан бирлаштирганда, модда кичик электрокимёвий тизимга айланади, сув молекулаларини парчалаб, доимий кислород оқимини таъминлайди. Гель яранинг чуқурчаларини тўлдиради ва қотишидан аввал унинг шаклини аниқ такрорлайди. Бу кислородни айнан унинг миқдори энг кам бўлган ва инфекция хавфи энг юқори бўлган жойларга етказиш имконини беради. Тизим кислородни доимий равишда бир ойгача етказиб тура олади — бу ҳаётий аҳамиятга эга муддат, чунки янги қон томирлари шаклланиши бир неча ҳафтани талаб қилади. Тажрибаларда қандли диабетга чалинган сичқонларнинг битмаган яраларини даволашда ҳафтада алмаштириладиган кислородли пластердан фойдаланилганда, яралар ўртача 23 кун ичида ёпилди. Муаллифлар кислородни назоратли етказиш нафақат сурункали яраларни даволаш учун, балки сунъий тўқималар ва органларни яратишда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

  • 19 Февраль, 09:00
  • Батафсил
not found

Қандли диабет асоратлари ривожланишининг яширин омили аниқланди

Кенг кўламли халқаро тадқиқот шуни кўрсатдики, жисмоний фаолликнинг пастлиги 2-тоифа диабетдаги асоратларнинг 10 фоизигача ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Тадқиқот натижалари Journal of Sport and Health Science (JSHS) журналида эълон қилинди. Жисмоний фаоллик етишмаслиги қуйидагилар билан боғлиқ:• Инсульт ҳолатларининг 10,2%• Диабетик ретинопатиянинг 9,7%• Юрак етишмовчилигининг 7,3%• 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда юрак ишемик касаллигининг тахминан 7%. Камҳаракат турмуш тарзи — бу ҳафтасига 150 дақиқадан кам ўртача жисмоний юклама (тез юриш, велосипед ҳайдаш, сузиш ва ҳ.к.). Муаллифлар таъкидлашича, асоратлар кўпинча «муқаррар» деб қабул қилинади, аммо уларнинг маълум қисмини қиммат технологияларсиз ҳам — мунтазам ҳаракат ҳисобига олдини олиш мумкин.

  • 18 Февраль, 13:34
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech