19:40 (02.09.2025)
73
Жорий йилнинг 2-3 сентябрь кунлари Беларусь Республикасининг Витебск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши ҳамкорлигида III Ўзбекистон–Беларусь аёллар бизнес-форуми ўтказилмоқда.
Мазкур форум икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Сенат Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида "Dori-Darmon" акциядорлик компанияси вакиллари ҳам мазкур йирик халқаро тадбирда иштирок этмоқда.
"Dori-Darmon" АК Беларусь фармкомпаниялари билан танишиш ва ҳамкорлик шартномаларини имзолашни режалаштирган.
"Ўзбекистон-Беларусь: ҳамкорлик барқарор ривожланиш омили сифатида" мавзусида ўтказилаётган бизнес-форумда “Ўзбекистон – Беларусь: таълим, фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтган секция мажлисида икки мамлакат ҳокимият органлари, университетлари, илмий ва тиббиёт марказлари вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш давомида университетларнинг ўзаро ҳамкорлиги, технологик ривожланишда илм-фаннинг ўрни, фармацевтика саноатининг истиқболлари, оналар ва болалар саломатлиги, шунингдек, тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалалари диққат марказида бўлди.
Секция мажлисида "Dori-Darmon" АК тижорат директори Р. Абдулов "Реимбурсация дастурларини ишлаб чиқиш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро истиқболлар' мавзусида маъруза қилди. Компания мисолида раимбурсация дастурининг аҳамияти, соҳага берилаётган кенг имкониятлар, аҳолини сифатли дори-воситалари билан таъминлашда мазкур дастурнинг ўрни ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Таъкидлаш керакки, форум доирасида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиш, янги ҳамкорлар излаш, истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш имкониятига эга бўлади.