11:30 (19.02.2026)
171
Савдо-саноат палатаси биносида давлат харидларида иштирок этувчи тадбиркорлар ва ташкилотлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбир давомида давлат харидлари жараёнидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратиш борасида муаммо ва таклифлар ўрганилди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Тошпулатовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда давлат буюртмачилари дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қиладиган ягона платформа ишлаб чиқилмоқда. Вазирлик расмийсининг тушунтиришича, давлат харидлари электрон тизимида “Farma.xarid.uz” модули ишлаб чиқилмоқда.
“Тиббиёт йўналишидаги барча платформаларни бир жойга жамлаяпмиз. Ҳозир маҳсулотларни кимдир дўкондан оляпти ёки турли платформалардан фойдаланяпти. Биз барчасини бир жойга йиғамиз. Бу бўйича иш кетяпти”, деди вазир ўринбосари.
Ҳукумат қарорига асосан, 2026 йил 1 мартдан янги модулдан фойдаланиб давлат харидларини амалга ошириш Андижон ва Наманган вилоятларида йўлга қўйилади. Июль ойидан эса механизм бутун республика бўйча мажбурий тарзда жорий этилади.
2026 йил 1 июлдан эътиборан фармацевтика йўналиши бўйича давлат харидларида қатнашиш учун:
Ўз навбатида маҳсулотлар сертификат ва гувоҳнома амал қилаётган даврда ишлаб чиқарилган бўлиши талаб этилади.
Янги модулда фармацевтика маҳсулотларининг бошланғич нархини қўшни давлатлардаги ўртача нархлар билан таққослаш имкони ҳам яратилади.