Янгиликлар

not found

Юнусобод туманидаги дорихоналарда “электрон рецепт” модули фаолияти ўрганилди

Жорий йил 7 май куни Президентимиз раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида тизимдаги муаммолар батафсил кўрсатиб ўтилганидан хабарингиз бор.  Хусусан, соҳани рақамлаштириш, жумладан, “электрон поликлиника”, “электрон шифохона”, “электрон рецепт” модулларини ишга тушириш ортда қолаётгани танқид қилинди. Ҳозирга пайтда тизимда амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёни шу танқидий фикрлар асосида қайта кўриб чиқилиб, зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Жумладан, Юнусобод туманида тажриба тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш таклиф қилинган бўлиб, бунга Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар вазирликлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти масъул сифатида белгиланган эди. Мазкур вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, Ягона интегратор – “UZINFOCOM” ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари томонидан тумандаги дорихоналарда ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараён давомида туманда жойлашган 198 та дорихонадан 185 тасида (93.4%) DMED тизими фаолияти тўлиқ йўлга қўйилганлиги 10 та дорихонада тизимга уланиш ишлари якуний босқичдалиги ҳамда 3 та дорихона фаолияти тугатилганлиги аниқланди. Маълумот учун, “Электрон рецепт” модули соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш доирасида ишлаб чиқилган замонавий электрон дастурий ечим бўлиб, дори воситаларини беморларга электрон кўринишда тайинлаш ва назорат қилиш имконини беради.  Модулнинг асосий мақсадлари: ✅ Рецептлар берилишида шаффофлик ва аниқликни таъминлаш;✅ Беморлар томонидан рецептларни мобил иловалар орқали кўриш имконини яратиш;✅ Дори воситалари белгиланган доза ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептлар тузиш;✅ Дорихоналарда дори воситалари реал вақтда маркировкасини текшириб сотишни таъминлаш;✅ Ҳисобот ва таҳлил жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш  Модулнинг афзалликлари: - Рецептлар сохталаштирилишининг олди олинади; - Нотўғри дозалар ва дори шаклларини тайинлаш хатолари камаяди;- Беморлар учун қулайлик ва ахборотга тезкор кириш имкони яратилади. Бу натижалар соҳада очиқлик, шаффофлик ва дори воситалари муомаласи устидан самарали назоратни таъминлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

  • 24 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

Сунъий интеллект эпидемияларни башорат қилишни ўрганди

Замонавий технологиялар, хусусан, Big Data эпидемияларни башорат қилиш имкониятига эга бўлди. Aгар илгари касалликнинг бошланиши беморлар касалхоналарга борганидан кейин маълум бўлган бўлса, бугунги кунда махсус алгоритмлар таҳдидни расмий баёнотлардан анча олдин аниқлаши мумкин. Бундай тизимларнинг ишлаш принципи турли манбалардан жуда катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишга асосланган, алгоритмлар симптомлар, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, электрон тиббий маълумотлардан олинган аноним маълумотлар ва ҳатто дорихоналарда дори сотиш статистикасини кузатиб боради. Ана шундай лойиҳалардан биринчиси бўлган Google Flu Trends 2009 йилда гриппнинг тарқалишини расмий идораларга қараганда тезроқ башорат қилган, гарчи бу маълумотлар ҳар доим ҳам тўғри бўлмаса-да, маълумотларни қайта ишлаш муҳимлигини кўрсатди. Прогнозлаш учун ҳам классик математик моделлар, ҳам сунъий интеллектга асосланган замонавий усуллар қўлланилади. Нейрон тармоқлар турли маълумотларни қайта ишлаш ва яширин нуқталарни топишга қодир. Ушбу ёндашув самарадорлигининг ёрқин мисоли - Канаданинг BlueDot стартапи. Бу тизим ҳаво қатнови ҳақидаги маълумотларни ва маҳаллий форумлардаги постларни таҳлил қилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий баёнотидан тўққиз кун олдин Хитойнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантирганди. Aниқ афзалликларга қарамай, технология бир қатор муаммоларга дуч келади. Aсосий техник қийинчиликлардан бири бу нотўғри таққослаш бўлиб, алгоритм жиддий эпидемия бошланиши ёки мавсумий кўпайиш ўртасидаги фарқда хато қилиши мумкин. Бу асоссиз ваҳима ва ресурслардан норационал фойдаланишга олиб келади.

  • 23 Июнь, 15:00
  • Батафсил
not found

Сифати кафолатланмаган фармацевтика маҳсулотларининг савдога чиқарилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Р. ва турмуш ўртоғи Б.У. “Onix” русумли автомашинасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 16 турдаги 1 174 дона дори воситаларини Қўрғонтепа тумани ҳудудидаги дорихонага ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда уларнинг яшаш хонадони ҳамда уларга дори воситаларини етказиб берган “Ж.О.” МЧЖдан хорижда ишлаб чиқарилган 2 841 дона умумий баҳоси 427,8 млн сўмлик сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида тиббий буюмлар ва дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси ҳамда яшаш хонадонидан республика ҳудудига айланма йўллар орқали сотиш мақсадида олиб келинган 36 турдаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 311,1 млн сўмлик тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 23 Июнь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech