Янгиликлар

not found

Қишлоқ аҳолиси онкологик касалликлардан кўпроқ вафот этади: таҳлил натижалари

Қишлоқ ҳудудларида яшовчилар шаҳар аҳолисига нисбатан саратондан кўпроқ вафот этади ва бу фарқ тобора ортиб бормоқда. Бу хулосага тадқиқотчилар 1969 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда қарийб 28 миллион ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш орқали келишган. Тадқиқот натижалари Journal of the National Cancer Institute журналида эълон қилинган. Ҳозирги вақтда саратондан ўлимнинг энг юқори кўрсаткичлари қишлоқ ҳудудларида қайд этилмоқда, энг паст кўрсаткичлар эса йирик шаҳарларда кузатилмоқда. Ҳолбуки, 1960-йиллар охирида вазият аксинча эди: ўша пайтда айнан катта шаҳар аҳолиси онкологик касалликлардан кўпроқ вафот этарди. Бу ўзгариш эркакларда 1990-йилларда, аёлларда эса 2000-йиллар бошида яққол намоён бўла бошлади. Масалан, илгарилари қишлоқ жойларда эркаклар ўртасида ўпка саратонидан ўлим кўрсаткичи шаҳарларга нисбатан паст эди, аммо сўнгги йилларда бу 50 фоиздан ҳам кўпроққа ошиб кетди. Муаллифлар бу фарқни тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларининг тенг эмаслиги билан изоҳлайдилар. Қишлоқ ҳудудларида скрининг текширувлари камроқ ўтказилади, даволаниш имкониятлари чекланган, хавф омиллари юқорироқ, жумладан чекиш кенгроқ тарқалган. Тадқиқотчилар таъкидлашича, натижалар соғлиқни сақлашдаги тенгсизликнинг ўсиб бораётганини кўрсатади. Диагностика ва даволаш имкониятларини яхшилаш орқали ўлим ҳолатлари камайиши ва қишлоқ ҳамда шаҳар аҳолиси ўртасидаги фарқ қисқариши мумкин.

  • 26 Март, 09:00
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда “10 минг қадам пиёда” ташаббуси тикланади

Ўзбекистонда аҳоли орасида экологик маданиятни ошириш учун “10 минг қадам пиёда” ташаббусини тиклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимотда сўз боради. Қайд этилишича, “Экомаданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни бир-бирига боғлаган ҳолда янги тизим яратиш режалаштирилган. Мазкур соҳада халқаро стандартларга мос мутахассислар етишмаётгани, аҳоли ўртасида экологик онг ва барқарор одатлар ҳали етарли даражада шаклланмагани, инновация ва иқлим технологияларини амалиётга жорий қила оладиган кадрлар тақчиллиги мавжудлиги қайд этилган. Шу муносабат билан 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб 14 та ҳудудда “яшил техникумлар” ташкил этилиб, улар “Green University” тизимига академик ҳамкорлик асосида бириктирилади. Лойиҳага кўра, тайёрланадиган ўқувчи ва талабалар сони йил сайин оширилиб, 2028-2029 ўқув йилига бориб, 10 минг нафарга етказилади. Бакалавриат ва магистратурада атроф-муҳит ва барқарор бошқарув, яшил иқтисодиёт, атроф-муҳит муҳандислиги, иқлим ўзгариши, чўлланишга қарши курашиш, барқарор шаҳарсозлик, барқарор энергия алмашинуви каби янги йўналишлар очилади. Таълим жараёнида дуал тизим жорий қилиниб, назарий билим билан амалиёт уйғунлаштирилади. Университет таълим тизимини ривожлантириш, илмий-инновацион лойиҳалар ва тарғибот ишлари учун катта миқдорда маблағ ажратиш кўзда тутилган. Аҳоли орасида экологик маданиятни ошириш учун “10 минг қадам пиёда” ташаббусини тиклаш, “Соғлом турмуш тарзи” платформасини ишга тушириш, шунингдек, Самарқанд шаҳрида GEF-8 ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасини ўтказиш режалаштирилган.

  • 24 Март, 16:00
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон ва Миср биргаликда гепатит C га қарши дори ишлаб чиқаради

Ўзбекистон ва Миср гепатит C га қарши биргаликда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Мисрнинг «ACDIMA» ва «Dentafill PlusDentafill Plus» компаниялари вакиллари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтдиган. Музокараларда Ўзбекистон ва Миср ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий дори воситалари ишлаб чиқариш технологияларини трансфер қилиш ва маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинган. Қайд этилишича, томонлар ҳамкорликнинг биринчи босқичи сифатида Ўзбекистон бозори учун гепатит C вирусига қарши «Daclatasvir» ва «Sofosbuvir» препаратларини ишлаб чиқаришни бошлашга келишиб олган. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш технологияларини босқичма-босқич Ўзбекистонга ўтказиш, мисрлик мутахассисларни жалб этиш, маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини мослаштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, учрашувда мингдан ортиқ турдаги дори воситаларини маҳаллийлаштириш имконияти ва Ўзбекистонда инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилган. Таъкидланишича, ушбу ҳамкорлик миллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, импортга қарамликни камайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. «Бу каби лойиҳалар аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп дори воситалари билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий фармацевтика хабига айланиши йўлидаги муҳим қадамдир», дейилади хабарда.

  • 11 Март, 11:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech